Ижтимоий тармоқларда, хусусан “@antikorruz” телеграм каналида тарқал видеолавҳа таг сўзида (М.Курбанов) “Бўстон” каналини хитойлик қурувчилар раҳбарияти ишчиларга мажбурий кўмдириш жараёни акс этгани, тасвирга олган шахс ушбу канални қабул қилиш комиссияси раҳбари эканлиги, аммо унга тепадан босим ўтказиб мажбурлаб қабул қилдиришмоқчи, эканлиги келтирилган.
Тарқатилган видеолавҳада ишчилар канални кўмаётгани ёки бетон устига тўпланган қумларни қирғоққа чиқараётгани аниқ акс этмаган учун ҳолат бўйича Пахтаарна-Найман ирригация тизими бошқармасидан изоҳ сўрадик.
Пахтаарна-Найман ирригация тизими бошқармаси бошлиғи Уктамбай Розумовнинг таъкидлашича, тасвирга олиб ўзининг ушбу мазмундаги мурожаати билан чиққан ходим ҳақиқатан ҳам мазкур бошқарма бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлайдиган М.Курбанов бўлиб, у канални қабул қилиш комиссияси раҳбари қилиб тайинланган. Унга юқоридан босим ўтказилиши бўйича эшитмаган ва сув хўжалиги ташкилоти томонидан бундай ишлар, ҳаракатлар бўлмаган. Видеода канални кўмиш деб айтилаётган жараёнда канал қирғоғида тўпланиб қолган қумларни тозалаш ишлари олиб борилаётган бўлган. Ушбу ҳудуд атрофи қумлик бўлгани боис шамол натижасида кўтарилган қумлар бетонланган қирғоқларига ўтириб сув оқимига таъсир кўрсатаётган эди.
Маълумот учун:
Жаҳон банки иштирокида амалга оширилаётган “Жанубий Қорақалпоғистонда сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш” лойиҳасининг ҳудуддаги бош муҳандиси З.Тангирбергеновнинг маълумот беришича, лойиҳа доирасида “Бўстон” каналини (шарқий қисми) қайта тиклаш бош пудратчи Хитойнинг «China Railway 20th Bureau Group Co., Ltd.» компанияси томонидан амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг 2023 йил 31 январда якунланиш режалаштирилган. Шунингдек, “Бўстон” каналини қуриш (ғарбий қисми) лойиҳаси жорий йилнинг 30 июнида якунлаш режалаштирилган бўлиб, ҳозирда шартнома бўйича кўзда тутилган тупроқ ва бетон ишлари амалга оширилиб, янгидан 79 дона гидротехник иншоотлар қурилди. Ҳозирда объектда қурилиш монтаж ишлари бажарилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати