___ Тумандаги «Кенегес» ОФЙ ҳудудида жойлашган «Жалайр» фермер хўжалиги даласида сув тежовчи технологияларни жорий қилиш, бу борада амалга ошириладиган тадбирларга бағишланган амалий семинар ўтказилди.

___ Кўргазмали семинарда иштирок қилган Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи Б.Холмуроджонов Оролбўйида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда сувни тежайдиган технологияларни жорий этишнинг аҳамияти, жумладан томчилатиб, ёмғирлатиб, дискрет ва эгилувчан қувурлар ёрдамида суғориш технологияларини жорий қилиш орқали эришиладиган натижалар ҳақида кенг турда тушунтиришлар бериб ўтди.

___ – Ҳукуматимиз томонидан тежамкор технологиялардан кенг фойдаланиш учун катта имкониятлар, имтиёзлар яратилиб берилмоқда, – деди бошқарма бошлиғи Бекзод Халмуроджонов. – Ғалла экин майдонларини суғориш учун сув тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича ҳукуматимиз томонидан субсидиялар ажратилиши ҳар бир фермер ва деҳқон учун катта имконият бўлиб турибди. Ушбу имкониятлардан тўғри ва оқилона фойдаланиб, кам ҳаражат қилиб, ҳосидорликни янада ошириш барчамизнинг олдимиздаги муҳим вазифадир.

___ Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Сув тежовчи ва рақамли технологияларни ривожлантириш бўйича сектор бошлиғи А.Қидирбаев, тумандаги қишлоқ ва сув хўжалиги масъуллари ва фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этиб, сув тежовчи технологияларни жорий этиш борасидаги таклифларини билдиришди ҳамда амалга оширилган ишлар муҳокама этилди.
З.Алламбергенов
Тахиатош тумани Ирригация бўлимининг
Матбуот хизмати бўйича масъул ходими