АМАЛИЁТЧИ ТАЛАБАЛАР ИШ ЎРГАНМОҚДА

___ Қайсики соҳани мукаммал ўрганиш зарур бўлса, назария билан амалиётни уйғун ҳолда олиб бориш кераклиги барчага маълум. Кўпчилик билса керак, олдинлари олий ўқув юртларида таҳсил олаётган талабалар фақат битирувчи курсида амалиёт ўташга чиқарди ва бу етарли эмаслиги назарячи устозлар ҳам таъкидлашар эди.

___ Ҳозирда олий таълим тизимидаги ўзгаришлар талабаларни назирий ва амалий билимларини уйғун олиб боришга имконият яратгани қувонарли ҳол, албатта. Айни кунларда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги аппаратининг тегишли бўлимларида бир неча олий ўқув юртларида таҳсил олаётган 7 нафар талабалар амалиёт ўтамоқда.

___ Жорий йилнинг 20 февралидан бошлаб, Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти “Гидротехника иншоотлари ва насос станцияларидан фойдаланиш” ихтисослигининг 4-курс талабаси Муниса Йўлдашева вазирлик аппаратининг Кадрлар, ҳужжатлар ва мурожаатлар билан ишлаш секторида иш ўрганмоқда.

 

___ “Устоз-шогирд” анъанасига кўра, амалиётчи талабаларга ҳар бир бўлимдан тажрибали устозлар бириктирилган.  Улар иш ҳужжатлари билан танишишдан ташқари лозим бўлса сув хўжалиги объектларига бориб, амалий билимларини оширмоқдалар.

___ Бугун Қорақалпоқ давлат университетининг 28 мартдаги тегишли буйруғига асосан Журналистика факультети “Ахборот хизмати ва жамоатчилик билан алоқалар” йўналишининг 2-курсида таҳсил олаётган Гулжайна Жумағалиева, Нулуфар Косбергенова ҳамда Айгул Нурлимуратовалар вазирликнинг Матбуот хизматида амалиёт ўташ учун келди.

___ Бўлажак журналистларга дастлаб, сув хўжалиги вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлимларининг иш фаолияти ҳақида маълумотлар ҳамда уларга ушбу тизимни ёритиш бўйича тавсиялар берилди.

___ Амалиётчи талабалар “Қызкеткен Кегейли” ирригация тизими бошқармасининг “Дўстлик” участкаси ходимларининг иш фаолияти билан яқиндан танишдилар. Айни пайтда Матбуот хизматига бириктирилган амалиётчилар мазкур участка ходимларининг кундалик фаолияти билан жойларга бориб танишмоқда. Улар сув хўжалиги ходимлари ва уларнинг ишлари ҳақида мақолалар тайёрлашни режалаштиришган ва биз мазкур материалларни ижтимоий тармоқларимизда ёритиб боришга ҳаракат қиламиз.

 

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати