МУҲТОЖЛАРГА КЎМАК БЕРИШ – ИНСОНИЙЛИКНИНГ ЮКСАК НАМУНАСИДИР

___ Маълумки, жорий қиш фаслида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев ташаббуси билан  «Меҳр ҳаракати» доирасида барча туманлардаги ночор шароитда яшаётган хонадонлар аниқланиб, уларга ёрдамлар кўрсатиш бошланган эди.  Бу борадаги ишлар айни кунларда ҳам давом қилмоқда. Шу билан бирга ҳудудлардаги ёшларнинг бандлигини таъминлаш, бемор ва ногиронлиги бор аҳолини ижтимоий ҳолатини яхшилаш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

___ Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг 2023 йил 14 апрелдаги йиғилиш баёнида шу йўналишда вазифалар белгиланиб,  вазирлик ва идоралар раҳбарлари туман ва маҳалларлардаги аҳоли вакиллари билан учрашиб,  мавжуд муаммоларини бартараф қилиш назарда тутилган.

___ Шунга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Адилбек Реимбаев  Беруний туманидаги бир неча маҳаллаларда бўлиб, олдинги суҳбатлар давомида муаммолари аниқланган аҳоли вакиллари билан учрашди.

___ А.Рейимбаев дастлаб, Абай овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги Батиевлар хонадонида бўлди. Ушбу хонадонда 1999 йилда туғилган, болалигидан ногирон Умирбек Юсупов истиқомат қилади.

___ Масъуллар Умирбекнинг ота-онаси билан суҳбатлашди. Кейин унга янги аравача олиб келингани маълум қилингач, Умирбекнинг юзи ёришиб, эшик томон қаради. Имконияти чекланганлиги туфайли оёқлари ёрдамида юра олмаган Умирбек қўллари билан аваравачага яқинлашди. Унга ёрдамлашмоқчи бўлганларга “ўзим, ўзим…”, – дея арвачага қўллари ёрдамида чиқиб, уни ҳаракатлантириб кўрди. Унинг мамнунлиги юзларидан кўриниб турарди…

___ Отаси Мирзабай оға фарзандига кўрсатилаётган ғамхўрликдан ва эътибордан миннатдорлигини билдирди.  Шунингдек, ушбу овул фуқаролар йиғинининг ёшлар етакчиси Ақинбек Оринбаев ҳам ушбу олис овулдаги кўнгли кемтик, имконияти чекланган ёшларга Республика раҳбарияти ҳамда вазирлик томонидан қаратилган эътибор учун миннатдорлик билдириб, келгусида ҳудудаги ёшларнинг ижтимоий ҳолатини яхшилаш борасида ҳамкорликда иш олиб боришлигини айтиб ўтди.

___ Ўз навбатида А.Рейимбаев Умирбекнинг ота-онаси ва ёшлар етакчиси билан доимий мулоқотда бўлиб туришни, бу каби ёшларнинг ижтимоий ҳолатини яхшилашни вазирлик назоратга олишини таъкидлаб ўтди.

___ Шу куни Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири А.Рейимбаев Беруний туманидаги Қирғоқ ҳимояловчи дамбалар ва ўзан ростловчи иншоотлар бошқармаси  бошлиғи Э.Алимов билан биргаликда “Қангшартол” МФЙ ҳудудида истиқомат қиладиган Суражбек Юсупов билан ҳам учрашиб, суҳбатлашди. Аниқланишича, Суражбекка айни пайтда ногиронлик нафақаси тайинланган. Отаси Гулимбай оғанинг маълум қилишича, жисмоний куч талаб қилмайдиган енгилроқ иш сўраб мурожаат қилишган. Суҳбат давомида ушбу масала ўрганиб кўрилиши, ҳудудга яқин жойдан унга маъқул иш топилса, хабар берилиши маълум қилинди.

___ Кейинги манзилда тумандаги Навоий овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги Элдор Адамбаев ва унинг ота-оналари билан суҳбат ўтказилди. Масъуллар олдинги суҳбатдаги мурожаатнинг мазмунига кўра ушбу хонадонга ҳудуддаги мактаб директори ва ҳудудий тиббиёт ходимлари ҳамроҳлигида боришди. Аниқланишича,  2008 йилда туғилган Элдор Адамбаевни ўйига келиб ўқитиш масаласида мурожаат қилинган. Бу масала юзасидан Элдор Адамбаевнинг ота-онасига тушунтириш берилди.

___ Аввало, муҳтожларга кўмак беришдек эзгу ишлар юзасидан Республика раҳбарияти томонидан белгиланаётган вазифалар вазирликнинг ҳамиша эътиборида. Негаки, бу савобли ишлар инсонлар ўртасида меҳр-оқибат ришталарини кенг қулоч ёзишига сабабчи бўлиш билан бирга – инсонийликнинг юксак намунасидир.

Ғ.Отажонов,

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги матбуот котиби