___ Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов раҳбарлигида шу йилнинг 29 май куни ўтказилган Раёсат мажлисида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Сув хўжалиги вазири ҳамда вазир ўринбосарлари объектларга ҳар ҳафта чиққан ҳолда амалга оширилаётган ишларни ўрганиш, мавжуд муаммоларни жойида ҳал қилиш ва Ҳукумат даражасида ҳал қилинадиган масалалалар бўйича таклифлар тайёрлаб, қурилиш ишларини жадаллаштириш бўйича вазифалар белгилаб олинган эди.

___ Сув хўжалиги вазирлигининг 2023 йил ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузулмасини ривожлантириш дастурига киритилган ирригация ва мелиорация объектларидаги муаммоларни аниқлаш ва ишларни жадаллаштириш мақсадида раҳбарларга ҳудуд ва объектлар бириктирилиб, уларни ўрганиш бўйича режа-графиги тасдиқланди.
___ Мазкур режага мувофиқ, бугун, яъни 7 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари А.Назаров сув хўжалиги ва қурилиш ташкилотлари масъуллари билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикасидаги объектларда ўрганиш ишлари олиб борилди.

___ Хусусан, Нукус туманидаги “Нукус” коллекторини қуриш (3-босқич) лойиҳаси бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилганида, белгиланган ишлар режа графигидан орқада қолаётгани қаттиқ танқид қилинди. Мазкур объект 2019 йилдан «Қорақалпоғистонсувқурилишинвест» давлат муассасаси буюртмаси асосида “Нукус” коллекторини қуриш (3-босқич) лойиҳаси “Амубухороканалқурилиш” АЖ томонидан амалга оширилаётган бўлиб, умумий қиймати 24 млрд. 681,777 млн.сўмни ташкил қилади ва лойиҳани тугатиш муддати 600 кун деб белгиланган.
___ Лойиҳани амалга ошириш натижасида Нукус туманидаги 3600 гектар экин майдонлари ҳамда Нукус шаҳар ер ости сизот сувларини олиб чиқиб кетиши ҳисобига шу ҳудудлардаги ерларнинг мелиоратив ҳолатини барқарор бўлишини таъминлаш назарда тутилган. Коллекторнинг лойиҳавий сув ўтказиш қуввати 1,2 м3/с.ни ташкил қилади.

___ Қурилиш бошидан яъни, 2018 йилдан 2023 йил 1 январ ҳолатига 6,4 км узунликда 21629,9 млн.сўмлик капитал қўйилмалар ўзлаштириб, шундан 22135,6 млн.сўмлик қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилди.
___ 2023 йил манзилли рўйхат асосида 12809,4 млн.сўм лимит ажратилиб,
2023 йил 18 январдаги 12 қўшимча келишув шартномаси орқали жорий йилга 13 млрд. 345,4 млн.сўмлик пудрат шартномаси имзоланган.
___ Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари А.Назаров бошчилигида ишчи гуруҳ “Нукус” коллекторини қуриш (3-босқич) лойиҳаси объектини жойига чиқиб ўрганганида “Амубухороканалқурилиш” АЖ томонидан лойиҳани амалга ошириш бўйича зиммасига олган мажбуриятларини тўлиқ бажармаётгани, хусусан, объект ёнида ташкил қилинган ёпиқ коллекторга қўйиладиган бетон трубалар ишлаб чиқарувчи завод тўла қувватда ишламаётгани, 50 ишчи ишлаши назарда тутилган ушбу заводда ҳозирда бор-йўғи 10 га яқин ишчилар маҳсулот чиқариш билан шуғулланаётгани бу эса, ўз навбатида қилиш ишларининг орқада қолишига сабаб бўлаётгани қаттиқ танқид қилинди.

___ Маълум бўлишича, қурилиш корхонаси томонидан жорий йилнинг 1 июнь ҳолатига календарь режа бўйича 7 млрд. 498,4 млн. сўмлик реконструкция қилиш ишлари режалаштирилганига қарамай, амалда бор-йўғи 1 млрд. 259,7 млн. сўмлик капитал қўйилмалар ўзлаштирилган.
___ Объектда режа кўрсаткичларини бажарилишида йўл қўйилган камчиликларни аниқлаб, уларни бартараф этиш бўйича бир йиллик режа жадвал ишлаб чиқиш, унда белгиланган вазифалар ижросига масъул бўлган Штаб ташкил қилган ҳолда диомий назорат қилиб бориш белгиланди. Шунингдек, 6-ойлик ва 9-ойлик графикларни бажариш учун қилиниши лозим бўлган ишларга маъсул ходимларни аниқ ишлар кесимида белгилаб олиб, уларни маъсулиятини ошириш бўйича тизимли ишларни ташкил қилиш топширилди.

___ “Амубухороканалқурилиш” АЖнинг “Нукус” коллекторини қуриш (3-босқич) лойиҳаси объектидаги иш юритувчиси Ҳабиб Баратов масъулларнинг объектни реконструкция қилиш ишларининг орқада қолгани бўйича билдирган эътирозлари ўринли эканлигини, бунинг асосий сабаблари жорий қиш фаслида куннинг кескин совуқ бўлиши натижасида завод газдан фойдаланишдан ўзиб қўйилгани натижада қиш фаслида маҳсулот ишлаб чиқариш тўхтаганини сабаб қилиб кўрсатди. Бугундан бошлаб билдирилган танқидлардан тўғри хулоса чиқариб, заводда маҳсулот (труба) ишлаб чиқариш кўламини ошириш бўйича барча имкониятларни ишга солишини таъкидлаб ўтди.
___ Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари А.Назаров Қорақалпоғистондаги ирригация ва мелиорация объектларидаги муаммоларни аниқлаш ва ишларни жадаллаштириш борасидаги ўрганиш ишлари давом қилмоқда. Маълумот учун, белгиланган режа-графикга кўра, Сув жўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари А.Назаров июнь ва сентябрь ойларида Қорақалпоғистон Республикасидаги 13 та ирригаци ва 8 та мелиорация объектларини ўрганиш белгиланган.
Ғ.Отажонов,
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги матбуот котиби