ёхуд объектлар ўрганилганда маълум бўлган муаммолар
___ Олдин хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари А.Назаров Қорақалпоғистон Республикасидаги сув хўжалиги объектларида олиб борилаётган қурилиш ва реконструкция ишлари билан танишиб, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва қурилиш ишларини жадаллаштириш бўйича ўрганиш ишларини олиб бормоқда.

___ Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари А.Назаров бошчилигида ишчи гуруҳ Нукус шаҳридан ўтувчи «Дўстлик» каналин реконструкция қилиш лойиҳаси бўйича амалга оширилган ишлар ва лойиҳани якунига етказиш бўйича ҳозирги кунда юзага келган муаммолар атрофлича ўрганилди.
___ «Дўстлик» каналин реконструкция қилиш лойиҳаси “Қорақалпоғистонсувқурилишинвест” ДУК буюртмаси билан пудратчи “Кегейлимахсуссувпудрат” МЧЖ ўртасида 2018 йил 23 июлдага 23-сонли пудрат шартномаси асосида реконструкция ишлари амалга оширилмоқда. Объектда пудратчи корхона томонидан 2018 йилдан 2023 йил 1 январь ҳолатига 23 592,606 млн. сўм қурилиш ишлари бажарилган. Жумладан, “Дўстлик” каналининг Нукус шаҳри марказидан оқиб ўтадиган 4,0 км қисмини реконструкция (бетон) қилиш ишлари, 35,6 минг м3 қазиш, 408,2 минг м3 кўмиш, харсанг тош ва шебень тош қопламаларини тўшаш ва бошқа шу каби ишлар амалга оширилди. Лойиҳани амалга оширишдан кўзланган мақсад каналнинг техник ҳолатини яхшилаш, Нукус шаҳридан оқиб ўтадиган қисмини техник ва эстетик реконструкция қилиш ҳисобланади. Шунингдек, Нукус шаҳрида сув туризмни ривожлантириш, сув спорти билан шуғулланиш учун қулай шароит яратиш ва ҳудудни аҳолининг дам оладиган масканига айлантириш назарда тутилган.

___ Мазкур объектда 2023 йилнинг 1 июнь ҳолатига календар график режа бўйича 2098,0 млн.сўмлик реконструкция қилиш белиланган бўлиб, амалда 37,4 млн.сўмлик капитал қўйилмалар ўзлаштирилган. Объектда қурилиш-монтаж ишларини бажариш учун пудратчи томонидан қурилиш материаллари ва техникалар жамланган, ишчиларга шарт шароитлар яратилган. Техник, муаллифлик, давлат архитектура назорат инспекциялари томонидан объектда қурилиш ишлари назоратга олинган. Бугунги кунда каналнинг сув сатҳи баландлиги боис бетонлаш ишларини давом қилдиришнинг имкони бўлмаяпти. Лекин объектда тўпроқ ишлари амалга оширилмоқда ва 1 автопогрузчик, 3 та автосамосавал тупроқ ишларини бажармоқда.

___ – «Дўстлик» каналини реконструкция қилиш лойиҳаси, бетонлаш ишларини давом қилдиришга маблағ ҳам пудратчи ташкилот ҳам тайёр, – дейди “Қорақалпоғистонсувқурилишинвест” давлат муассасаси директори И.Мамбетов. – Асосий муаммо бу- каналнинг (ўнг қирғоқ) 1400 метр қисмида аҳоли томонидан қурилган уй-жойларнинг мавжудлиги ва уларни бузиш (снос) масаласи ҳал бўлмай келаётгани бўлмоқда. Бу ўз навбатида объектга техника ва қурилиш материаллари етказилишига яъни, юк машиналар ҳаракатланиши учун ичши йўллар яратишга тўсқинлик қилмоқда. Шаҳар ичидан ва кўчалардан катта юк машиналарининг ҳаракатланиши аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда.

___ А.Назаров бошчилигидаги ишчи гуруҳ каналнинг ушбу қисмига ҳам бориб кўрди, аҳолининг фикрларини тинглади. Маълум қилинишича, сув хўжалиги ташкилоти томонидан каналнинг мазкур қисмида реконструкция ишлари бажарилиши бўйича огоҳлантириш берилган. Лекин, аҳолининг уй-жойларини бузиш (снос) ва уларга компенсация тўлаш масаласи ҳамон очиқ қолмоқда. Аҳолининг айтишича, уй-жойлари учун компенсация пуллари тўланса, улар кўчишга қаршилиги йўқлигини билдиришди.
___ Аҳоли ва масъуллар билан учрашувда А.Назаров лойиҳа асосида “Дўстлик” каналини бетонлаш ишларини давом қилдириш, яъни аҳолининг турар жойлари “снос” қилиш масаласида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Нукус шаҳар ҳокимлиги раҳбарияти билан учрашиш режалаштирилганини маълум қилди.
Шу куни Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари А.Назаров бошчилигида ишчи гуруҳ Нукус туманидаги “Анасай” магистрал каналини реконструкция қилиш лойиҳаси бўйича амалга оширилган ишларни ҳам ўрганди. “Анасай” магистрал каналини реконструкция қилиш лойиҳаси “Қорақалпоғистонсувқурилишинвест” давлат муассасаси буюртмаси асосида 2018-2023-йилларда Бош пудратчи ташкилот “Бунёдкор Мерос” МЧЖ томонидан амалга оширилиши белгиланган. Лойиҳа доирасида 13,624 км узунликда канални реконструкция қилиш кўзда тутилган.

___ “Бессаға” гидроиншоотини сув ўтказиш қобилиятидан келиб чиқиб, лойиҳага ўзгартиш киритиш бўйича ҳудуддаги мутахассислар ва масъуллар фикр алмашдилар, – дейди “Каттагар-Бўзатов” ирригация тизими бошқармаси бошлиғи Д.Усаков. – Бошқармамиз ҳисобидаги ушбу сув тақсимловчи иншоотдан сув тақсимланадиган “Кердер”, “Катаагар” ва “Ташарна” каналларига бериладиган сув миқдори ва иншоотнинг техник ҳолати юзасидан лойиҳа институтлари ва мутахассислар қўшимча ўрганишлар олиб бориб, экспертиза хулосаси билан таклиф тайёрлаш белгиланди.

___ Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари А.Назаров бошчилигида ўрганиш ишлари олиб борилган объектларда аниқланган камчиликларни бартарф қилиш ва қурилиш ишларини жадаллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг бошқарма бошлиғи, вазирликдан ҳудудга бириктирилган вакил Қ.Муротов, “Қорақалпоғистонсувқурилишинвест” давлат муассасаси директори И.Мамбетов ҳамда ўрганиш тадбирларида иштирок қилган сув хўжалигининг тизим ташкилотлари раҳбарлари ва қурилиш ташкилоти масъулларига топшириқлар берилди.
Ғайрат Отажонов,
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги матбуот котиби