___ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 майдаги тегишли қарори асосида ҳамда жорий йил ҳудудларда сув танқислигининг олдини мақсадида «Суенли» ирригация тизими бошқармаси балансидаги каналларни қазиб тозалаш ишлари амалга оширилмоқда.

___ Хусусан, «Суенли» магистрал каналинининг 0,5 километр қисми, Қонликўл ва Шуманай туманларини тегишли ҳудудларини сув билан таъминловчи «Киндик ўзак» каналининг 6 километр ҳамда Қўнғирот ва Мўйноқ туманларини сув билан таъминловчи «Таллиқ» каналининг 10 километр қисмида қазиш ишларини амалга ошириш учун ушбу объектлар тегишли тартибда тендер савдоларига қўйилди.
___ Мазкур объектларда амалга ошириладиган ишларнинг умумий қиймати 544 миллион 806 минг сўмга баҳоланиб, тендер савдоларида «Bek-Batir» масъулияти чекланган жамияти корхонаси ғолиб чиқиб, апрель ойидан бошлаб «Суенли», «Киндик озек», «Таллиқ» каналларининг белгиланган қисмларида қазиш ишлари амалга оширилди.

___ Юқорида келтирилган каналларда олибборилган қазиш ишлари натижасида Қонликўл, Шуманай, Қўнғирот ва Мўйноқ туманларининг 12 минг 800 гектардан ортиқ экин майдонларида сув таъминоти яхшиланишига хизмат қилмоқда.
___ –Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 февралдаги ПҚ-5005-сон қарорига билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2021 — 2023 йилларга мўлжалланган СТРАТЕГИЯСИ»да белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, “Суенли” ирригация тизими бошқармасига қарашли каналлар ва гидроиншоотларда 2021 йил давомида 18 дона “Ақилли сув” қурилмалари ўрнатилди, – дейди «Суенли» ИТБ бошлғи А.Ибраимов. – «RATUFER-SERVICE» МЧЖ ва “INFINTE-GRAND” МЧЖ корхоналари томонидан қурилган ускуналарнинг бир донаси маҳаллий бюджет ҳисобидан ва 17 донаси бошқарманинг ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилган. Ўтган 2022 йилда 20 дона ўрнатиш режалаштирилган бўлса, 17 донаси «RATUFER-SERVICE» МЧЖ томонидан ўрнатилди.

___ Маълумотларга кўра, ускуналарни ўрнатиш режаси тўлиқ бажарилмаганига маблағ танқислиги ҳам сабаб бўлган. Ўрнатилганларининг 11 донаси бошқарманинг ривожлантириш маблағлари ҳисобидан қурилган. Ўтган йил режалаштирилган 3 дона «Ақилли сув» қурилмасини айни кунларда қурилиш ишлари олиб болрилмоқда.
___ Жорий йилда эса, “Суенли” ирригация тизими бошқармаси тизимида 11 дона “Ақилли сув” қурилмаларини ўрнатиш режалаштирилди. Эътиборлиси, жорий йил ушбу технологияларни қуриш харажатлари тўлиқ маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан амалга ошириш назарда тутилган. Бунинг учун 99 миллион сўм маблағ 2023 йил харажатлар сметасига киритилиб, биржа савдоларига қўйилди ва унда “TRADE AND SALES PROFESSIONAL” МЧЖ корхонаси ғолиб чиқиб, “Ақилли сув” қурилмаларини ўрнатиш ишлари бошланди.

___ Маълумот учун: Президентимизнинг «Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» (ПФ–6024-сон) фармонида 2030 йилгача барча ирригация объектларига «Ақлли сув» сув ўлчаш ва назорат қилиш қурилмалари ўрнатилиб, сув ҳисобини юритишда рақамли технологияларни жорий этиш назарда тутилган.
___ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 февралдаги ПҚ-5005-сон қарорига билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2021 — 2023 йилларга мўлжалланган СТРАТЕГИЯСИ»га кўра, Қорақалпоғистон Республикасидаги сув хўжалиги ташкилотлари 2023 йилда жами 733 дона сув ресурсларини «онлайн» режимида назорат қилиш имконини берувчи «Ақилли сув» қурилмаларини ўрнатиш белгиланган.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати