___ Жаҳон банки иштирокидаги “Жанубий Қорақалпоғистонда сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш” лойиҳаси 2015 йилдан бошланган эди. Қорақалпоғистон Республикасининг жанубий туманларида сув таъминотини яхшилашга қаратилган мазкур лойиҳа жорий йилда якунига етказилиши кутилмоқда.

___ Жаҳон банкининг Сув хўжалиги масалалари бўйича масъул вакили Азад Абдулхамид бошчилигидаги миссия “Жанубий Қорақалпоғистонда сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш” лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар билан танишиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасида бўлди.
___ Беруний туманида Жаҳон банки иштирокидаги мазкур лойиҳа дорасида амалга оширилган ишлар бўйича лойиҳа консультантларининг тақдимотлари бўлиб ўтди. Тадбирда соҳа мутасаддилари, Жаҳон банки миссияси вакиллари, пудратчи ташкилот раҳбарлари иштирок этди.
___ Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев сўзга чиқиб, лойиҳа доирасида амалга оширилаётган ишлар натижасида Беруний, Тўрткўл ва Элликқалъа туманларида сув таъминоти яхшиланаётгани, шу билан бирга ҳудуддаги аҳолининг турмуш тарзи яхшиланишига катта ҳисса қўшаётганини таъкидлаб, лойиҳа масъуллари ва қурувчиларга сувчилар номидан миннатдорчилик билдирди.

___ Миссия вакиллари ташрифи доирасида лойиҳа доирасида амалга оширилган ишларни жойига чиққан ҳолда ўрганиш, унинг натижалари хусусида фермер ва аҳоли вакиллари билан учрашувлар ташкил этилиши кўзда тутилган.

___ Маълумот учун: Жаҳон банки иштирокидаги “Жанубий Қорақалпоғистонда сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш” лойиҳасининг умумий қиймати 374,2 млн. АҚШ долларини ташкил этиб, шундан 214,9 млн. доллари Жаҳон банкининг кредити, қолган қсими эса Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг нинг улушидир.
___ Лойиҳа доирасида 833 км узунликдаги магистрал ва хўжаликлараро каналлар ва 2000 дона гидротехника иншоотлари қайта тикланади, 16 минг гектар суғориладиган майдонлар лазер ёрдамида текисланади ҳамда чуқур юмшатилади. Шунингдек, 33,4 км узунликда янги канал ҳамда 38,7 км узунликдаги каналлар бетон қоплама қилиниши назарда тутилган.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати