___ Олдин хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири томонидан ҳафта кунларида амалга ошириладиган тадбирлар режасига мувофиқ, ҳар ҳафтанинг жума куни Сув хўжалиги соҳасини молиялаштириш, ривожлантириш жамғармасига маблағларни тушириш ҳамда электр энергиядан самарали фойдаланиш ва иқтисод қилиш тадбирлари, насос станцияларини таъмирлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш масалаларини муҳокама этиш белгиланган.

___ Бугун, яъни 14 июль куни Тахиатош туманида Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси ҳамда тизим ташкилотларида молия бўлимларида фаолият олиб бораётган ҳисобчилар ҳамда мазкур бошқарманинг масъул ходимлари иштирокида семинар ўтказилди.

___ Семинар аввалида, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг Молия иқтисод ва хўжалик фаолияти шўъбаси раҳбари, бош ҳисобчи Б.Примбетов сўзга чиқиб, “Ўзбекистон Республикасининг “2023-йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни, шунингдек, Сув хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 23 ноябрдаги тизим ташкилотларининг ривожлантириш жамғармасига маблағлар туширилишини янада такомиллаштириш ҳамда ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий рағбатлантириб боришга оид тегишли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида ҳар ҳафтанинг жума куни ушбу масалалар муҳокама этилиб, камчиликларни бартараф қилиб бориш чоралари кўрилишини таъкидлаб ўтди.

___ -Бугунги семинарда молиялаштирилган маблағларнинг тўғри ва самарали сарфланишини ҳамда ривожлантириш жамғармасига маблағларнинг туширилиши бўйича белгиланган вазифалар кенг муҳокама этилди, -дейди Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг Молия иқтисод ва хўжалик фаолияти етакчи мутахассиси Жандулла Нуримбетов. – шу билан бирга сув хўжалигида электр энергиядан самарали фойдаланиш ва иқтисод қилиш тадбирлари, насос станцияларини таъмирлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш масалаларини муҳокама этиш ҳам белгиланган. Биз, Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси маъмурий биносига ўрнатилган қуёш панеллари, ёрдамчи хўжаликлари ҳамда таъмирланган насос станцияларини кўздан кечириб, амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишдик. Шу билан бирга аниқланган камчиликларни бартарф қилиш ва амалга ошириладиган вазифалар юзасидан кўрсатмалар берилди.

___ Маълумот берилганидек, ҳозирги кунда насос станциялар атирофларида ташкил этилган ёрдамчи хўжаликларда 15 бош қора мол 255 бош қўй-эчки, 1250 товуқ, 45 ўрдак, 62 ғоз, 121 кўрка ва 125 та қуёнлар боқилмоқда. Хўжайли тумани захира ер майдонидан 11 га ер майдонда “Сувчилари боғи” ташкил этилиб, унда етиштирилган мева, ғалла ва сабзовот-полиз маҳсулотлари билан ишчи-ходимлар қўшимча рағбатлантирилмоқда.

___ 2023 йилда режа бўйича 155 дона амалда 91 дона давлат ва режа бўйича 68 дона Амалда 42 дона ишчи хўжаликлар ҳисобидаги насос агрегатлари таъмирланди. Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикаси Кадастрлар палатаси томонидан бошқарма ҳисобидаги 9 та насос станцияларига ер ажратиш бўйича топо съёмкалари ишлаб чиқилиб, Қорақалпоғистон Респуликаси Экология қўмитасига лойиҳаларини ишлаб чиқишга ва хулоса (заключение) олиниб, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг тегишли қарорлари асосида 9 та насос станцияларнинг ер майдони бўйича Кадастр ҳужжатлари олинди. Тадбир давомида бу борадаги ишларни тегишли тартибда амалга ошириш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

___ Очиқ-мулоқот тарзида ўтказилган семинарда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга масъуллардан атрофлича жавоблар олишди. Шунингдек, иштирокчиларнинг муҳакама этилган масалалар юзасидан ўзларининг таклиф-мулоҳазаларини билдиришди.
Ғ.Отажонов,
Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги матбуот котиби