___ Сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланган режа графиги асосида Нукус туманида ерларнинг мелиоратив ҳолатини яшилаш, ва тумандаги коллекторнинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришни жадаллаштириш юзасидан семинар ўтказилди.

___ Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги қошидаги Мелиоратив экспедицияси бошлиғининг ўринбосари О.Нурлибаев, бўлим бошлиқлари ва Мелиоратив экспедициясининг тумандаги масъуллари иштирок қилди.
___ Семинар аввалида, жорий йилда Нукус туманида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича белгиланган режага мувофиқ, пудратчи “Бунёткор Мерос” МЧЖ томонидан “К-5” коллекторининг 70,5 км қисмидан бугунги кунда 8,4 километри, пудратчи “Кунград махсус пудрат” МЧЖ томонидан “Қизилуй” коллекторининг 40,8 километрининг ҳозирда 12,3 км қисмида таъмирлаш-тиклаш ишлари амалга оширилгани таъкидланди.
___ Маълумот берилишича, туманда ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича ўтказилган тадбирлар натижасида кучли шўрланган ерлар 47,9 гектарга ва ўрта шўрланган ерлар 398,4 гектарга камайган ҳамда кам шўрланган ерлар эса 338,1 гектарга камайган.

___ Семинарда тумандаги коллекторнинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш масаласи ҳам муҳокама этилди.
___ Туман мелиоратив бўлими ҳисобидаги 7 дона мелиоратив объектдан 7 дона объектнинг кадастр ҳужжатлари шакллантирилиб, миллий геоахборот тизими (UzKAD) дастурига киритилган. Шундан 1 объект давлат кадастр рўйхатидан ўтказилган ва 6 та объект давлат кадастр рўйхатидан ўтказилмаган.

___ Семинарда тумандаги мелиоратив объектларнинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, кадастр паспортларини тайёрлашда йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф қилиш ва тез кунда тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича Мелиоратив экспедициясининг Нукус туман бўлим бошлиғи Кенесбай Камалов ва техник мелиоратор Исламбек Назарбаевларга топшириқлар берилди. Бу борада объектларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун талаб этиладиган маблағларни экспедициянинг харажатлар сметасига киритиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги таклиф киритилгани ва тегишли тартибда ишлар амалга оширилаётгани айтиб ўтилди.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазириллиги матбуот хизмати