яшил маконларни барпо этишга замин яратмоқда

____ Тўғри, 10 йилларча олдин ҳам Нукус шаҳрига бошқа ҳудудлардан минглаб игна баргли ва бошқа манзарали дарахт кўчатлари олиб келиниб, экилган. Афсуски, ушбу кўчатларнинг жуда кам қисми ўсиб ривожланган.

____ Нукус шаҳрининг 22-кичик туманида халқ тилида “троллейбус йўли” деб номланадиган йўл бўйида олдинлари пиёдалар йўлаги ҳам йўқ эди, дейди нукуслик Азат оға Нейтуллаев. – Лекин, кейинги 5-6 йил ичида йўл бўйига дастлаб манзарали дарх кўчатлари экилаётганида тўғриси, биз уларнинг униб кетишига шубҳа қилган эдик. Аммо, эски ариқлари қайта тикланиб, оқар сув келди, кўчатлар доимий парвариш қилинди. Кўкаришига шубҳа қилган кўчатлар ҳозир 5-6 метрга чўзилиб, бир пайтлар шўр босиб ётган жойлар соя-салқин манзилга айланган. Уйим шу ерга яқин. Деярли ҳар куни айланаман, дарахт парваришлаётганлар билан суҳбатлашаман. Шундай суҳбатларнинг бирида ушбу кўчатлар деярли барчаси кўкариб кетганининг боисини сўрадим. Уларнинг айтишича, кўчатлар тупроқ ва иқлим шароитга мос бщлган Нукусни ўзида етиштирилгани ва суғориш тармоқларининг тикланиши сабабли олдингига нисбатан кўп қисми ўсиб ривожланмоқда, деган эди улар. Ҳа, уларнинг гапида жон бор. Бугун шаҳримизнинг қайси манзилига борманг яшилликни, барқ уриб ўсаётган дарахтларни кўриб кўзингиз қувонади.

____ -Шаҳар атрофидаги майдонларни суғоришда жами 38 дона насос агрегатларидан фойдаланамиз, -дейди Нукус шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси муҳандиси Баходир Ешмуратов. – Насос агрегатлари асосан шаҳарни кесиб ўтиб турган “Дўстлик” ва “Анасай” каналларига ўрнатилган.
____ Яшил майдонларини барпо қилиш, экилган дарахт кўчатларининг ўсиб ривожланишида сув таъминоти муҳим роль ўйнайди. Шу боис шаҳарнинг ирригация тизимини янада такомиллаштириш мақсадида “Обод маҳалла” дастури асосида “Жеке терек” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 1,9 км янгидан тармоқларни қуриш белгиланиб, ҳозирги кунда бу ишлар 80 фоизга бажарилган.Шу билан бирга “Қутлы макан” МФЙ ҳудудида янгидан 3,1 км ирригация тармоғини қуриш ишлари амалга оширилмоқда.

____ Шунингдек, 7 дона ҳар хил қувватдаги элетр насос агрегатлари харид қилиниб, шаҳарнинг «Айдын жол», «Қумбыз аўыл», «Дослық гузары», «Боз аўыл», «Қос булақ», «Таслақ» маҳаллалари ҳудудидаги насос агрегатлари янгисига алмаштирилди. Шаҳардаги суғориш тармоқларининг яхшиланиши натижасида ҳудудда сув таъминоти яхшиланишига эришилди.


Маълумот учун: Нукус шаҳар ҳудудида 318 километрлик ирригация тармоқлари мавжуд бўлиб, улар орқали “Яшил макон” лойиҳаси доирасида экилган дарахтлар, гуллар ва яшил майдонлар суғорилади.
Ғайрат Отажонов,
Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги матбуот котиби