ХЎЖАЙЛИ ТУМАНИДА КЎРГАЗМАЛИ СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

___ Хўжайли туманидаги «Тажимурат Утамбетов» фермер хўжалиги даласида 2024 йил ҳосили учун ғалла экиладиган майдонларни тайёрлаш, шўрини ювиш тадбирларига бағишланган кўргазмали семинар ўтказилди.

       

___ Семинарда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Б.Тогаев, Сув хўжалиги вазирининг ўринбосари Р.Қаршиев, Хўжайли тумани ҳокими Ж.Ермашев, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Б.Жузбаев ҳамда олимлар, туман фаоллари, кластер ва фермер хўжалиги раҳбарлари иштирок қилди.

___ Тадбирда сўз олганлар ғалла экишини оптимал муддатларда уюшқоқлик билан ўтказиш ва бу борада ғалла экиладиган майдонларни сифатли тайёрлаш зарурлиги таъкидланди. Шунингдек, уруғларнинг сифати, озиқлантириш ва бошқа муҳим агротехник тадбирлар юзасида саҳа масъуллари, олимлар тавсиялар беришди.

___ Суминарда Ўзбекистон Респкбликаси Сув хўжалиги вазирининг ўринбосари Р.Қаршиев сўзга чиқиб, келгуси йил ҳосили учун экиладиган ғалла майдонларни экишга тайёрлашда лазерли ускуналар билан текислаш, экилган майдонларга ёмғирлатиб суғориш технологияларини жорий қилиш, ҳозирда экишдан олдин амалга оширилаётган шўр ювиш тадбирларини уюшқоқлик билан амалга ошириш борасидаги муҳим тадбирларга тўхталиб ўтди.

___ Таъкидланганидек, сўнги йилларда иқлимнинг глобал ўзгариши, аҳоли сонининг ва иқтисодиёт тармоқларининг ўсиши, уларнинг сувга бўлган талаби йил сайин ошиб бориши туфайли сув ресурсларининг тақчиллиги йилдан-йилга кучайиб бормоқда. Шу туфайли сув ресурсларини самарали бошқариш, истеъмолчилар ўртасида адолатли график асосида тақсимланишини йўлга қўйиш, шу билан бирга сув тежовчи технологияларни жорий қилиш долзарб масалалардан бири ҳисобланади.

___ Бугунги кунда ғалладиган майдонларнинг экиш олди шўрини ювиш ишлари олиб борилиб, ҳозиргача 4 минг 856 гектар майдонда шўр ювиш ишлари олиб борилиди. Ўтган йилнинг хос даврида ушбу кўрсаткич 2 минг 149  гектарни ташкил қилган. Хужайли туманида эса, режадаги 3 минг гектарнинг 308 гектарида экишдан олдинги шўр ювиш ишлари олиб борилди.

___ Семинар иштирокчидари далада тайёрланган ўргазмалар, яъни ғалла уруғи, озиқлантириш ва бегона ўтларга қарши препаратлар кўргазмасини ҳамда лазерли ускуна ёрдамида текисланаётган майдонларни бориб кўрдилар.

Ғ.Отажонов,

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалги вазирлиги матбуот котиби