
Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ғамда унинг тизим ташкилотларида Янги йил байрами муносабати ишчи-ходимларни рағбатлантириш, озиқ-овқат маҳсулотларини бепул тарқатиш тадбирлари амалга оширилмоқда.
Тахиатош тумани ирригация бўлими раҳбарияти жамоанинг байрамни тўкин дастурхон билан кутуб олиши учун хайрли ишларни бошлаб юборди. Куни кеча қорамол сўйилиб, ишчи-ходимларга бепул гўшт тарқатилди. Ходимларни рағбатлантиришда ёрдамчи хўжаликларда етиштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ва боқиб қўйилган чорва моллари қўл келмоқда.

Шу куни Мўйноқ ва Нукус туманлари ирригация бўлимларида ҳам қорамол сўйилиб ишчиларга бепул гўшт тарқатилди. Байрам арафасида бу каби хайирли тадбирлар сув хўжалиги вазирлигининг бошқа ҳудудлардаги тизим ташкилотларида ҳам амалга оширилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати