Қонликўл тумани: ҒАЛЛА МАЙДОНЛАРИНИ ЛАЗЕРЛИ УСКУНА БИЛАН ТЕКИСЛАШ ЗАРУРЛИГИ ТАЪКИДЛАНМОҚДА

Қонликўл туманидаги «Шахноз-Aсел» фермер хўжалиги даласида келгуси йил ҳосили учун буғдой экиладиган майдонларни тез ва сифатли тайёрлашга бағишланган кўргазмали семинар ўтказилди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазрининг ўринбосари Р.Қаршиев, Қонликўл тумани ҳокими Б.Султанов, Шоличилик иимий-тадқиқот институти директорининг ўринбосари З.Зиядуллаев, сектор ва фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок қилди.

Тадбирда сўз олганлар, ғалла экиладиган майдонларни сифатли тайёрлаш, мавжуд сув ресурсларидан самарали фойдаланган ҳолда дала майдонларининг шўрини ювиш ишларини уюшқоқлик билан олиб бориш зарурлигини таъкидладилар.

Семинарда Сув хўжалиги вазрининг ўринбосари Р.Қаршиев ҳам сўзга чиқиб, буғдой экиладиган майдонларни лазерли ускуналар ёрдамида текислашга алоҳида эътибор қаратишни, негаки бу сувни тежаш билан бирга ғалла уруғларининг бир текис униб чиқиши, ҳосилдорлик ошишига катта ҳисса қўшишини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, лазерли текислаш, ёмғирлатиб суғориш каби сув тежовчи технологияларни жорий қилишга сарфланган харажатларни маълум қисми давлат томнидан қопланиши, яъни субсидиялар ажратилиши ҳақида ҳам маълумотлар бериб ўтди.

Бу каби семинарлар Қорақалпоғистон Республикасининг барча туманларида ўтказилмоқда. Барча тадбирларда келгуси йил учун экиладиган ғалла майдонларида сувдан самарали фойдаланиш, хусусан майдонларни лазер ускунаси ёрдамида текислаш ва ёмғирлатиб суғориш технологияларини кенг жорий қилиш зарурлиги таъкидланмоқда.

Маълумот учун: Қонликўл туманида 2024 йил ҳосили учун 4 700 гектар майдонга ғалла экиш режалаштирилган. Ҳозирда ғалла экиш ушун 6 та отрядлар ташкил этилиб, отрядларда ер тайёрлаш ва экиш техникалари жалб қилинган. Сув таъминоти оғир ҳудудларда экишга тайёргарлик ишларини барвақт муддатларда бошлаш учун ишлар бошланган. Бугунги кунда тумандаги ғалла экилиши кутилаётган 1 155 гектар майдонда экиш олди суғориш ишлари олиб борилган.

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати