Ижрои нтизоми-самарадорлик омили

___ Қорақалпоғистон Республикаси Сувхўжалиги вазирлиги масъуллари иштирокида Нукус ва Кегейли туманлари ирригация бўлимларида янгиланган Қонун ҳужжатлари билан таништириш, соҳани малакали кадрлар билан таъминлаш, ҳужжатлар билан ишлашиш ва ижрои нтизоми масалаларини муҳокама этиш юзасидан семинар ўтказилди.

   

___ Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг Бош юрисконсульти У.Абдиев томонидан янгиланган ва жорий йил 1 майдан кучга кирган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳияти, Меҳнат кодексига киритилган ўзгартишлар тушунтирилди.  

___ Таъкидланганидек, Конституция лойиҳасини муҳокама қилиш жараёнида фуқаро қайси касбда, қандай лавозимда эканлигидан қатъи назар, ҳар бир инсоннинг танлови, фикри аҳамиятли ва ҳалқилувчи бўлди.

___ Дарҳақиқат, Янги Ўзбекистон шароитида янги Конституцияда энг муҳим жиҳатлари инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, қадр-қиммати, дахлсиз ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлаш, эркин ва адолатли фуқаролик жамиятини ривожлантириш ҳамда демократик ҳуқуқий давлат қуриш билан боғлиқ ўзгаришлар билан муҳим аҳамиятгаэга.

___ Янги Конституциямизда ҳуқуқий давлат принципини рўёбга чиқаришга қаратилган конституциявий кафолатлар белгиланди. 

___ Давлат фаолияти қонун устуворлиги асосида амалга оширилишини таъминлаш учун Конституциянинг олий юридик кучга эгалиги ҳамда унинг тўғридан-тўғри амал қилиши ҳамда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари халқаро ҳуқуқ ва Конституция нормаларига мувофиқ кафолатланди.

___ Семинар кун тартибида белгиланган иккинчи масала юзасида Мурожаатлар билан ишлаш ва ижроинтизоми шуъбаси бошлиғи С.Худайбергенова сўзга чиқиб, тегишли қарор ва дастурлар ижросини таъминлаш, ортиқча қоғозбозликни камайтириш ва ҳужжатлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида жорий этилган “IJRO.GOV.UZ” ва“Edo.ijro.uz” электрон ҳужжат айланиш тизимидан сувхўжалигининг қуйи тизим ташкилотларининг фойдаланиш даражаси ҳақида ахборот берди. Хусусан, Нукус ва Кегейли тумани ирригация бўлимларида қанча ҳужжат электрон тизим орқали юборилган ва уларнинг ижро қилиш муддатлари кечикаётган ҳужжатлар ҳақидаги ахборотни ўқиб эшиттирди. Мазкур масала ҳар иккала туман ирригация бўлими раҳбарлари ва масъуллари билан муҳокама этилди. 

___ -Ижро интизоми ишимизда самарадорлик омили, – дейди Қорақалпоғистон Республикаси Сувхўжалиги вазирлигининг ижро интизоми шуъбаси бошлиғи С.Худайбергенова. – Ахборот асрида яшамоқдамиз ва барча соҳа вакиллари, шу жумладан, сув хўжалигининг тизим ташкилотлари ходимлари ҳам иш фаолиятида, ҳужжатлар алмашинуви ва уларнинг ижросини таъминлашда замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиши замонталабидир. Бунинг учун аввало, бугунгидек, ўқув-семинарларини ташкил қилиб ходимларимизнинг малакаларини оширишимиз зарур албатта. Шу билан бирга тизим ташкилотлари раҳбарияти мутахассисларни тегишли инвентарлар, замонавий компьютер жамланмаси ва интернет алоқаси каби муҳим воситалар билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратишлари керак. Семинарлар давомида ходимларнинг иш шароитлари ҳам ўрганилиб, тегишли таклиф ва тавсиялар берилмоқда.

___ Ўтказилган семинарларда вазирликнинг Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бош мутахассиси И.Жолдасбаев  ҳам сўзга чиқиб, тизим ташкилотларида янгидан иш бошлаган ёшларга “Устоз шогирд” анъаналари асосида тажрибали устозлар бириктириш ва соҳани малакали кадрлар билан таъминлаш бўйича белгиланган вазифаларга тўхталиб ўтди.

___ Ҳар иккила туман ирригация бўлимларида муҳокама этилган масалалар юзасидан баённома қарори қабул қилиниб, белгиланган вазифалар алоҳида назоратга олинди.

 

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати