Қонликўл тумани: Сув тежовчи технологияни жорий қилишда субсидия ажратиш тартиби тушунтирилди

___ Қонликўл туманининг “Жана қала” ҳудидидаги “Гулзада апа” фермер хўжалиги даласида сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, махсус хизмат фаолияти, сув тежовчи технологияларни жорий қилиш ва бу борада қабул қилинган қарорларнинг мазмун-моҳиятини кенг тушунтириш бўйича ўқув амалий семинар ўтказилди.

___ Семинарда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг сув тежайдиган технологиялари илмий инновацион технологияларни жорий қилиш бошқарамаси мутахассиси Х.Йўлдашев ва Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Сув тежовчи ва рақамли технологияларни ривожлантириш бўйича сектор бошлиғи А.Қидирбаевлар сўзга чиқиб, сув тежовчи технологияларни жорий қилганларга субсидиялар ажратилиши бўйича кенг тушунтирдилар. Таъкидланганидек, айни кунларда 2022 йилда сувни тежайдиган технологияларни жорий қилган ҳамда субсидия маблағларининг 50 фоизини олган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига мазкур технологияларни ишлатилишига қараб белгиланган субсидия миқдорининг қолган 50 фоизи туман ишчи гуруҳи хулосаси асосида ажратилиши айтиб ўтилди.

___ Семинарда Қонликўл тумани ирригация бўлими раҳбари М.Мамбетрзаев  ҳам сўзга чиқиб, берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, хусусан сув ресурсларини бошқариш, ирригация бўлими қошидаги махсус хизмат фаолиятини такомиллаштириш, сув истиеъмолчиларига сифатли хизмат кўрсатишни яхшилаш учун белгиланган бадал пулларини вақтида тўлаб бориш юзасидан амалга оширалган ишлар ва келгуси вазифалар ҳақида гапириб ўтди.

___ Шунингдек, семинарда айни кунларда келгуси йил ҳосили учун экиладиган ғалла майдонларини лазерли ускуна ёрдамида текислаш зарурлиги бу сувни тежаши билан бирга ҳосилдорликни оширишга катта ҳисса қўшиши, мазкур технологияни жорий қилганлар учун ҳам субсидия ажратилиши назарда тутилгани ҳақида маълумотлар берилди. Шу билан бирга ғалла майдонларига ёмғирлатиб суғориш технологияларини жорий қилиш бўйича вазифалар белгиланди.

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати