___ Қонликўл туманида Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармасига қарашли “Қангли жап” насос станциясида соҳада энергиясини тежаш, энергия тежамкор ускуналарни ўрнатиш ишлари таҳлили бўйича амалий семинар ўтказилди.
___ Семинарда Сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси масъуллари ва бошқарманинг Қонликўл-Шуманай бўлимида жойлашган насос станциялари бошлиқлари ва ишчи-ходимлари иштирок этди.
___ Семинар аввалида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг Насос стациялари ва электр энергиядан оқилона фойдаланиш бошқармаси бош мутахассиси Миролим Тагаев сўз олиб, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланган ҳафталик график асосида муҳокама этилаётган масалаларнинг аҳамияти, шу жумладан насос станцияларида энергия тежамкор ускуналарни ўрнатиш ишлари бўйича белгиланган вазифаларга тўхталиб ўтди.

___ Шундан сўнг семинарда муҳокама қилинаётган масала юзасидан, Бошқарманинг Ишлаб чиқариш техника бўлими бошлиғи Сагидулла Утемуратов, Энергетика бўлими бошлиғи Рустам Пайзуллаев, Меҳнат муҳофазаси ва техника ҳавфсизлиги бўйича бош мутахассиси Жумабай Мурадовлар сўзга чиқиб, амалга оширилаган ишлар ва келгуси вазифалар ҳақида гапириб ўтдилар.

___ Таъкидланганидек, қарор ва дастурларда белгиланган режаларга мувофиқ, жорий йилда насос станцияларига 5 дона янги насос, 20 дона электродвигатель, 1 дона конденсатор, 1 дона плавный пуск, 2 дона қуёш батереяси, 2 дона қуёш панеллари ёрдамида сув иситиш ускунаси ва 200 дона светодиод лампалари ўрнатилган. Натижада 321 516 кВт электр энергия иқтисод қилишга эришилган. Тадбирда бу каби тежамкор технологияларнинг самарадорлигига янада аниқлик киритиш мақсадида ўтган давр ва мазкур ускуналар ўрнатилган даврлардаги сарфланган энергиянининг ҳисоб-китобларини иш журналларига қайд қилиб бориш, шу билан бирга насос агрегатлари ишлашини тегишли журналларга ҳар кунги ҳолатни қайд қилиб бориш бўйича топшириқлар берилди.

___ Маълумот учун: Семинар ўтказилган Қонликўл туманида 15 дона насос станциялари бўлиб, уларда 39 дона насос агрегатлари ишлаб турибди. Мазкур насос станцияларига 2017-2022 йилларда электр энергияни тежовчи ускуналардан 21 дона конденсатор, 4 дона қуёш батарияси ҳамда 35 дона светодиод лампалар ўрнатилган. Натижада конденсатор қурилмасидан 1 736 кВт, қуёш батариясидан 1 440 кВт, светодиод лампалардан 14 580 кВт, жами 17 756 кВт электр энергияси тежалишига эришилган.
___ Семинар якунида нсос станцияларда фоалият олиб бораётган ишчи ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларга масъуллардан атрофлича жавоблар олди.
Ғ.Отажонов,
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги матбуот котиби