Тахиатош туманидаги Амударё ҳавзаси сув хўжалиги бирлашмаси Қуйи дарё бошқармасида Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, “Сувхўжаликназорат” инспекцияси билан биргаликда “Гидротехник иншоотлар хавфсизлиги ва техник ҳолати” мавзусида семинар ўтказилди.
“Сувхўжаликназорат” инспекцияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими, Қуйи дарё бошқармаси бош муҳандиси ва бўлим раҳбарлари иштирок қилган тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги гидротехник иншоотлар хавфсизлиги, техник ҳолати, иншоотлардаги муаммолар, хавфсизлик декларациясида белгиланган вазифалар ҳамда қарор ва фармонлар, ҳукумат қарорлари ижросини таъминлаш юзасидан амалга ошириладиган тадбирлар кенг тушунтирилди.
Ушбу йиғилиш кун тартибидаги масалалар юзасидан «Сувхўжаликназорат” инспекцияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими инспектори И.Асаматдинов сўзга чиқиб, мавжуд гидротехник иншоотлардан самарали фойдаланиш, сув истъемоли қойдаларига риоя қилиш, сувдан фойдаланишда гидротехник иншоотларни бошқариш,сувни ҳисобини юритиш ва гидротехник иншоотлардан фойдаланиш қойдаларига риоя қилиш тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борди.

Семинар доирасида Бошқарма мутахасислари Амударё ҳавзасидаги “Қалқонли тўғон” су иншоотини танлаб олиб сувдан фойдаланишда камчиликларга йўл қўймаслик учун сув ўлчаш ускунаси орқали ўлчов ишларини ўтказиб йиғилиш иштирокчиларига тушунтиришлар берилди.
Шунингдек Тахиатош гидроузели бўйича хафвсизлик декларациясида кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш, фавқулодда ҳолатларда мавжуд захира материалларидан фойдаланиш керакли эканлиги тушунтирилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати