___ Юртимизда 30 июлдан 30 августгача ўтказилаётган “Ободонлаштириш ойлиги” тадбири доирасида ҳудудлардаги сув хўжалиги ташкилотлари ҳам фаол иштирок қилмоқда. Мамлакатимиз Мустақиллигининг 32 йиллигини кенг нишонлашга пухта тайёргарлик кўриш қаратилган тадбирларнинг бири бўлган тадбир доирасида сув хўжалиги объектлари ободонлаштирилмоқда.
___ Беруний насос станциялари ва энергетика бошқармасида ўтказилган йиғилишда ҳам “Ободонлаштириш ойлиги” доирасидаги ишлар ва насос станцияларида электр энергияси ва сув сарфини «онлайн» мониторинг қилувчи қурилмаларни ўрнатиш ва уларни тўғри ишлатиш масалалари муҳокама этилди.
___ Йиғилиш аввалида Беруний НС ва ЭБ бошлиғи У.Примов муҳокама этилаётган масалаларнинг долзарблиги ва насос станцияларига ўрнатиладиган қурилмаларнинг аҳамияти ҳақида гапириб ўтди. Кун тартибидаги масалалар юзасидан масъул ходимларнинг амалга оширилган ишлар юзасидан ахборотлари тингланди.

___ Белгиланган вазифаларни амалга оширишда сусткашликка йўл қўйган, ободонлаштириш тадбирларига эътибор қаратмаган ҳудудий участка масъул ходимлари огоҳлантирилди. Бу борадаги масалалар шу кунги йиғилиш баёнида алоҳида вазифа сифатида белгиланиб алоҳида назоратга олинди. Унда ободонлаштириш тадбирларини ташкил қилиш, Беруний НС ва ЭБ тасарруфидаги шахобча ва насос станцияларида электр энергияси ва сув сарфини «онлайн» мониторинг қилувчи қурилмаларни тегишли тартибда хатловдан ўтказиш ва ишлашини назоратга олиш топширилди.
___ Бошқарма ходимлари шу куннинг ўзида ҳудудлардаги насос станцияларига чиқиб, кўргазмали семинар шаклида йиғилиш қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича тарғибот тушунтириш ишларини олиб бордилар.

___ Тадбир иштирокчилари дастлаб, “Ақсақал-ача СНСЭ 500/10” насос станциясида бўлишиб, икки гуруҳга бўлинган ҳолда тарғибот ва тушунтириш ишларини олиб бордилар. Биринчи гуруҳ ободонлаштириш, иккинчи гуруҳ насос агрегатларининг соз ҳолатда ишлаши, уларга ўрнатилган сув сарфини онлайн назорат қилувчи қурилмаларнинг ҳолатини ўрганишди.
___ Бу каби тадбирлар бошқармага қарашли барча насос станцияларида амалга оширилиши белгиланган. Ҳозирда график асосида кўргазмали семинарлар ташкил қилиниб, белгиланган вазифаларни бажариш ва насос станцияларида сув сарфини «онлайн» мониторинг қилувчи ва энергия тежамкор қурилмаларни ўрнатиш ишлари алоҳида назоратга олинган.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати