МУКОФОТЛАНГАНЛАРГА КЎКРАК НИШОНЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 28 йиллиги ҳамда «Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни» муносабати билан юртимиз равнақи ва тараққиётига, ҳудудларда сув хўжалиги соҳасини ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ ходимлар «Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланган эди.

Бугун қорақалпоғистонлик мукофотланганларга кўкрак нишонлари тантанали равишда топширилди.

Дастлаб, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Хожаметов  Сабир Жаббабергеновични Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги номидан Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Ж.Узақов табриклаб, кўкрак нишони ва эсдалик совғасини топширди. Шунингдек, байрам муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича котибияти бошлиғи Айбек Уразимбетовга Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг Фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғаси топширилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида ўтказилган тадбирда бу йил қишлоқ хўжалиги, шу жумладан сув хўжалиги соҳаси учун катта синов бўлгани, ушбу қийин шароитда ҳам оғзибирчиликда меҳнат қилиб, деҳқонларимизнинг юқори ҳосил олишига замин яратган сувчилар меҳнатлари эътироф қилинди.

Тадбирда Қоракалпоғистан Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Қуўаныш жарма» ирригация тизими бошқармаси бошлиғи Хамид Реймов, вазирликнинг Сув ресурслари, гидрометрия ва диспетчерлик хизмати бўлими бошлиғи Усенбай Оразимбетов, Тахтакўпир туман ирригация бўлими эксковатор-машинисти Исмайл Мамутов, вазирликниг Қурилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича механизация базаси эксковатор-машинисти Гулимбай Бекниязовларга «Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги аълочиси» кўкрак нишонлари ва пул мукофотлари тантанали равишда топширилди.

Шунингдек, Қоракалпоғистан Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан соҳада мамарали меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ ходимларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди. Қишлоқ ва сув хўжалиги ходимларини бугунги байрам ва  мукофотланганларни меҳнатда эришган ютуқлари билан самимий муборакбод қиламиз.

Ғ.Отажонов,

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги

вазирлиги матбуот котиби