Элликқалъа тумани: “НАПЭ-124” НАСОС СТАНЦИЯСИГА ХУСУСИЙ ШЕРИК ТОМОНИДАН 121 МЛН. СЎМ ИНВЕСТИЦИЯ КИРИТИЛДИ

          Элликқалъа туманидаги “Розимбой Бобо” фермер хўжалигига давлат-хусусий шериклик асосида тасарруф этиш учун берилган “НАПЭ-124” насос станциясида  хусусий шериклик асосида насос станцияларини олиш ва шерикларнинг мажбуриятларини кенг тушунтириш юзасидан семинар ўтказилди.

 

     

Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хужалиги вазирлиги, Беруний Насос станциялари ва энергетика бошқармаси ҳамда насос станциясиларини хусусий шерикликка олишга талабкорлар иштирок қилган.

 Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 февралдаги (ПҚ-5005-сон) қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2021-2023 йилларга мўлжалланган стратегиясининг 15-иловасида сув хўжалигида давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида лойиҳаларни амалга ошириш ишларининг прогноз кўрсаткичлари белгиланган. Шунга кўра Беруний Насос станциялари ва энергетика бошқармаси балансидаги  “НАПЭ-124” насос станцияси 2021 йилнинг 13 августдаги тегишли шартнома асосида Беруний туманидаги “Розимбой Бобо” фермер хўжалигига хусусий шериклик асосида фойдаланишга берилган.

       Насос станциясини хусусий шерикчиликка олингани ҳақидаги Битимга кўра, мазкур фермер хўжалиги томонидан бугунги кунгача жами 354 мил. сўм инвестиция киритиши белгиланган. Семинар иштирокчилари мазкур насос станциясига бориб ўрганилди ва Битимда белгиланган мажбуриятларнинг 121 млн.сўм инвестиция маблағларини киритганлиги ва келгусидаги ишлари муҳокама этилди.

      Эътиборлиси, мазкур насос станциянинг янада самарали ишлаши ва электр энергиясини тежаш учун қуёш панеллари ўрнатиш бўйича фермер  хўжалиги томонидан амалий ишлар бошланган.

         Шу куни Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг давлат-хусусий шериклик сектори катта муҳандиси Т.Қарлибаев томонидан  мазкур фермер хўжалиги раҳбари инвестиция мажбурятларининг қолган қисмини киритиш ва фермер зиммасидаги мажбуриятларни жорий йил охиригача бажариши юзасидан тушунтириш хати берди.

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати