Олдин хабар берганимиздек, Жаҳон банкининг сув ресурсларини бошқариш лойиҳалари раҳбари Азад Абдулҳамид бошчилигидаги миссия Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида бўлиб, “Қораўзак туманидаги “Есимўзак” хўжаликлараро каналини модернизация қилиш” лойиҳаси муҳокама қилган эдилар.

Миссия вакиллари Қорақалпоғистон Республикасининг шимолий туманларига сув етказувчи магистрал каналлар, хусусан, Қораўзак туманидаги “Есимўзак” канали ҳамда ундаги гидроиншоотларни ўрганиб чиқишди
Меҳмонлар дастлаб, шимолий туманларга сув ўтказувчи энг йирик гидроиншоотлардан бири бўлган “Дўстлик-1” гидроиншотида бўлишди. Миссия вакилларига модернизация қилиниши кутилаётган “Есимўзак” хўжаликлараро канали “Қуваниш жарма” магистрал канали орқали сув берилиш ва магистрал канал шу ҳудуддан бошланиши ва ҳудудларнинг сув таъминоти юзасидан маълумотлар берилди.

Шундан сўнг миссия вакиллари Қораўзак туманидаги “Есимўзак” хўжаликлараро каналининг бошланиш нуқтаси, “Қуваниш жарма” магистрал каналининг 350-пикетидаги «Қойбоқ» бош гидротехник иншоотидан бўлиб, туман масъуллари, маҳалла раислари, фермерлар ҳамда ҳудуддаги сувчилар билан учрашиб суҳбатлашдилар.
Учрашувда Қораўзак тумани ҳокими У.Утамбетов туманда сўнгги йилларда кузатилаётган сув танқислиги, “Есимўзак” хўжаликлараро канали сув ўтказиш қобилияти пасайиб кетгани ва суғориш мавсумида фермерлар ҳамда аҳоли томорқаларига сув етказишда муаммолар юзага келаётгани, канални модернизация қилишнинг аҳамияти ҳақида кенг турда маълумот берди.

-Аввалроқ, Тошкент шаҳрида Жаҳон банки вакиллари иштирокида «Есимўзак» каналини модернизация қилиш бўйича дастлабки тақдимотида иштирок қилиб, лойиҳанинг аҳамиятини тушунтиришга ҳаракат қилган эдим, – дейди Қораўзак тумани ирригация бўлими бошлиғи Б.Қосибаев. – Мана бугун Миссия вакиллари туманимизга ташриф буюриб, канални ўрганишаётгани ва лойиҳа доирасидаги ишлар бошланаётгани ҳудуд аҳлининг эртанги кунга бўлган ишончини оширмоқда. Негаки, сувсизлик сабаб канал охирида жойлашган ҳудудлардаги аҳоли бошқа ҳудудларга кўчишни бошлаган ва эртанги кунга бўлган ишончи тобора камайиб бораётган эди.

“Есимўзак” хўжаликлароро каналининг (ФИК) фойдали иш коэффициентини пасийиб кетган. Бир пайтлар туманимиз шоличиликка ихтисослашган бўлган. Каналлар ҳам шунга яраша катта ва кўп сув ўтказишга мўлжалланган. Лекин йилдан йилга камайиб бораётган сув миқдори мазкур канал орқали ҳудудларимизга сув етказиш қийин бўлмоқда. Каналнинг кўлами катта ва тупроқ ўзанли бўлгани боис кўп миқдорда сув йўқотишларга ва канал бошида ажратилган сувнинг жуда кам қисми далаларга етиб бормоқда. Агарда лойиҳа доирасида каналда бетонлаш ишлари амалга оширилса, белгиланган кубдаги сувни йўқотишларсиз экин майдонларига етказиш имкони яратилар эди.

Жаҳон банкининг сув ресурсларини бошқариш лойиҳалари раҳбари Азад Абдулҳамид бошчилигидаги миссия вакиллари тумандаги С.Камалов номидаги ҳамда “Қуралпа” овул фуқаролар йиғини раислари, шунингдек, «Ислам инвест Қараөзек» фермер хўжалиги раҳбари Н.Сапаров, «Назар» фермер хўжалиги раҳбари М.Хожамбергенов, «Хабипназар» фермер хўжалиги раҳбари А.Хабиповлар билан ҳам учрашиб, сув таъминоти етиштираётган ҳосили, аҳолини томорқа майдонларини суғоришда юзага келаётган муаммолар юзасидан суҳбатлашдилар.

Миссия вакиллари “Есимўзак” каналидан сув оладиган ички каналларнинг гидроиншоотларини, хусусан, хўжаликлараро каналнинг 93-пикетидеги гидротехник иншоот шу каналда сув олувчи “ОГХ” насос станциясини ҳам бориб кўрди.
“Есимўзак” хўжаликлароро каналини ўрганиш давомида миссия вакилларини қизиқтирган саволлар юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Б.Жузбаев атрофлича жавоб бериб, мазкур канални модернизация қилиш лойиҳасининг аҳамиятини тушунтириб борди.

Жаҳон банки миссия вакиллари “Есимўзак” канали жойига бориб ўрганиш якунларида лойиҳани қўллаб-қувватлашини, лекин бу борада Ҳукумат даражасида амалга ошириладиган тадбирлар борлигини алоҳида таъкидлаб ўтишди. Тегишли тартибда мазкур ишларга киришиш зарурлигини, шунингдек, лойиҳани такомиллаштириш бўйича ҳам таклифлар билдиришди.
Ғ.Отажонов,
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги матбуот котиби.