Қораўзак туманидаги “Сувчилар боғи”да сув тежовчи технологияларни кенг жорий қилиш ва бу борада қабул қилинган қарорларнинг мазмун-моҳиятини кенг тушунтириш, шўр ювиш ва ғалла майдонларини суғоришда сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, ирригация тизимидаги махсус хизмат фаолиятини такомиллаштириш юзасидан кўргазмали семинар ўтказилди. 
Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, туман ирригация бўлими масъуллари, тумандаги клавтер ва фермер хўжалиги раҳбарлари иштирок қилди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг бош мутахассиси А.Қидирбаев сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 апрелдаги “Сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-107-сонли қарори, 2022 йил 1 мартдаги “Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш ҳамда сув истеъмолчилари орасидаги муносабатларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 апрелдаги 196-сонли қарорларининг мазмун моҳияти кенг тушунтирди.

Семинарда сув тежовчи технологияларни жорий қилганларга субсидиялар ажратилиши бўйича ҳам кенг турда маълумотлар берилди.
Тадбир иштирокчилари тумандаги “Сувчилар боғи”даги томчилатиб суғориш жорий қилинган майдонларини бориб кўрди. Фермерларга ушбу янги суғориш технологиясининг афзалликлари тушунтирилди.

Семинарда муҳокама этилган масалалар юзасидан ҳудудий сув хўжалиги масъуллари ва бўлим раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати