Кегейли туманида ўтказилган семинарда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг давлат-хусусий шериклик бўйича бош мутахассислари ва Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси ходимлари иштирок қилди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг давлат-хусусий шериклик бўйича бош мутахассиси А.Тагаев сўзга чиқиб, сув хўжалиги соҳасида Давлат-хусусий шерикликни жорий этиш бўйича олиб борилган ишлар ва келгусида белгилаб олинган вазифалар бўйича соҳа ходимларига тушунчалар берди. Шунингдек, бу борада йўл қўйилаётган хато-камчиликларни кўрсатиб ўтди. Хусусан, ўтган йилларда насос станцияларини хусусий шерикчилик асосида олган фермер хўжаликлари инвестиция киритиш бўйича мажбуриятларини бажармаётгани юзасидан тегишли тартибда судларга даъво аризаларини киритиш масалалари юзасидан кўрсатмалар бериб ўтилди.

Семинар давомида насос станцияси ходимлари масъуллардан ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олди.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати