Амударё тумани: “Ақлли сув” қурилмалари вазирлик серверига маълумот узатаяптими?

       Амударё тумани “Ўрта қалъа” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Манғит арна” каналининг гидропостида сув сатҳи ва сарфини онлайн мониторинг қилиш имконини берувчи “Ақлли сув” қурилмаларини ўрнатиш масаласи юзасидан кўргазмали семинар ўтказилди.

        Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Амударё тумани ирригация бўлимининг масъул ходимлари ҳамда туманда “Ақлли сув” қурилмаларини ўрнатишга масъул бўлган қурувчи ташкилот вакиллари иштирок қилди.

         Семинарда  таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 апрелдаги “Сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида ирригация объектларида
сув сарфини онлайн мониторинг қилиш имконини берувчи “Ақлли сув” қурилмаларини жорий қилиш белгиланган. Шунга кўра, жорий йилда Амударё туманида туман ирригация бўлими томонидан 32 та “Ақлли сув” қурилмаларини ўрнатилган. Шундан бугунги кунгача 17 та “Ақлли сув” қурилмаларини ўрнатиш ишлари олиб борилган.

         Кўргазмали семинар давомида вазирликнинг Ахборот технологиялари ва рақамли технологияларни ривожлантириш бўйича бош мутахассиси И.Арзибаев ирригация тизимларида ўрнатилаётган “Ақлли сув” қурилмаларининг ишлаш тамойиллари ҳамда улардан самарали фойдаланиш бўйича маълумот бериб ўтди. Шу билан бирга олдинги йилларда ўрнатилган айрим “Ақлли сув” қурилмалари вазирликнинг серверига маълумот юборишда ўзилишлар кузатилаётгани, 3 та қурилма эса умуман маълумот жўнатмагани ва бу каби камчиликларни бартараф қилиш бўйича топшириқлар берилди.

         Семинар иштирокчилари келгусида амалга ошириладиган тадбирлар бўйича ўзаро келишиб олишди.

Қорақалпоғистон Республикаси

 Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати