Хўжайли туманида “Суенли” ирригация тизимлари бошқармасига қарашли “Параллел” каналидаги гидротехника иншоотида Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 30 августдаги “Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида”ги қонунининг мазмун моҳиятини тушунтириш, сувдан самарали фойдаланиш, хавфсизлик декларацияси бўйича гидроиншоотлар ва каналларни ўрганиб, камчиликларни бартараф этиш юзасидан семинар ўтказилди.

Тахиатош гидроузели, “Суенли” ИТБ ва Хўжали тумани ирригация бўлимининг масъул ходимлари ва гидротехниклари иштирок қилган семинарда “Сувхўжаликназорати” инспекцияси Қорақолпоғистон Республикаси бўлими инспектори И.Асаматдинов кун тартибидаги масалалар юзасидан атрофлича маълумотлар берди.

Дастлаб, “Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида”ги қонунининг мазмун-моҳияти, жорий қилинаётган ўзгаришларнинг аҳамияти тушунтирилди. Шунингдек, “Параллел” каналининг хавфсизлиги ва ундаги мавжуд гидротехника иншоотлардан самарали фойдаланиш, сув истъемоли қоидаларига риоя қилиш, сувдан фойдаланишда каналининг ва гидротехник иншоотларни бошқариш, сувни ҳисобини юритишда тегишли қоидаларга риоя қилиниши юзасидан тушунтириш ишлари олиб борди. Шу билан бирга семинар давомида ўрганишларда “Суенли” ИТБга қарашли “Параллел” каналининг хавфсизлик декларациясининг муддати тугаётганлиги бўйича ахборот берилди.

Бу борада “Суенли” ИТБ раҳбарига “Параллел” каналининг хавфсизлик декларациясини 2024 йил ишлаб чиқиш бўйича кўрсатма берилди ва бу масала мазкур семинар баённомасига ҳам киритилди. Шунингдек, ирригация бошқармасига қарашли гидротехника иншоотларида фавқулотда ҳолатларда авария захира материаллари мавжуд бўлиши керакли ҳақида кўрсатма берилди.
Семинар давомида гидротехник иншоотлар кўздан кечирилди. Канал ва гидротехник иншоотлардан самарали фойдаланиш ва сақлаш билан боғлиқ ишлар тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати