«Манғит-арна» каналини реконструкция қилишда унинг қирғоғидаги ҳалақт қилувчи иморатларни ўрганиб чиқиши ва бетонлаш ишларини жадаллаштириш масалалари юзасидан кўргазмали семинар ўтказилди.

Семинарда буюртмачи «Қорақалпоғистонсувқурилишинвест» ДМ бош муҳандиси, бўлими раҳбарлари, “Сувомборқурилиш” МЧЖ ҳамда пудратчи ташкилот масъул ходимлари иштирок қилди.
Тадбир иштирокчилари дастлаб, амалга ошириладиган вазифаларни аниқлаш мақсадида «Намуна» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида «Манғит-арна» каналининг реконструкция қилинадиган қисмини ўрганиб чиқишди.

Ўрганишларда «Қорақалпоғистонсувқурилишинвест» ДМ бош муҳандиси Н.Каипов раҳбарлигида мазкур муассасанинг лойиҳаларни бошқариш, қурилишни техник кузатиш бўлими бошлиғи Е.Бекниязов ва техник назоратчи А.Мавланов, пудратчи ташкилот “Сувомборқурилиш” МЧЖ иш боқарувчиси И.Темиров ҳамда пудратчи ташкилот ходимлари, аҳоли вакиллари иштирок қилди. Унда белгиланган ишларни амалга оширишда юзасидан юзага келаётган муаммолар, шу жумладан уларни бартараф этиш бўйича таклифлар муҳокама этилди.
Таъкидланганидек, «Манғит-арна» каналида бетонлаш ишларини амалга оширишда каналнинг муҳофаза зонасига аҳоли томонидан қурилган ҳар хил турдаги иморатлар борлиги ва ва уларни буздириш, канал қирғоқларида табиий шароитда ўсган дарахтларни кесиш масаласидаги муаммолар бор. Мана шу жиҳатлар ҳам канални бетонлаш ишларни олиб боришга ҳалақит қилади, бир мунча вақт техникалар тўхтаб қолишига ва реконструкция ишларининг режадаги графикдан ортда қолишга олиб келади.
Семинарда маҳаллий ҳокимят органлари кўмагида юқорида келтирилган муаммоларни тезда бартараф қилиш ва канални бетонлаш ишларини жадаллаштириш бўйича қурувчи ташкилот иш боқарувчиси И.Темиров ва техник назоратчи А.Мавлановларга топшириқлар берилди.
Айни вақтда канални бетонлаш ишларига 3 та экскаватор, 3 та автосамосавал, 1 та бетон ишлаб чиқарувчи авто-қурилма ва 35 нафар ишчи ходимлар жалб этилган. Масъуллар томонидан канал қирғоқларига ётқизилаётган бетонларнинг сифатига алоҳида этибор бериб, ҳар ҳафта лаборатория-синов натижаларини олишни алоҳида назорат қилиш бўйича вазифалар белгиланди.

Маълумот учун: 2021-2024 йилларда давомида «Манғит-арна» каналининг жами 4,8 километр, шундан 2023 йилда 2,7 километр қисми реконструкция қилиниши режалаштирилган. Лекин, буюртмачи «Қорақалпоғистонсувқурилишинвест» ДМ маълумот беришича объектда реконструкция ишлари бошлангандан буён каналнинг 1,8 километр қисмида бетонлаш ишлари амалга оширилган.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати