Қораўзак туманида ҳудуддаги коллекторни тозалаш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, ер ости сувлари сатҳини онлайн кузатувчи “Дайвер” қурилмаларини ўрнатиш ишларини ташкил қилиш масаласи ўрганилди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Мелиоратив экспедицияси масъули ҳамда “КС-3-4” тизими ҳамда тумандаги мелиорация бўлими масъуллари иштирок қилди.
Таъкидланганидек, тегишли қарор ва дастурлар асосида Қораўзак туманида жорий йилда 16 дона ер ости сувлари сатҳини, шўрланиш даражасини ҳамда температурасини ўлчайдиган қурилмаларни ўрнатилган. Лекин уларнинг айримлари марказий базага интеграция қилиш ишлари ортга чўзилмоқда. Тадбир давомида Қораўзак тумани мелиоратив бўлими муҳандиси Р.Жамуратов ҳамда қурувчи пудрат ташкилот раҳбари К.Жумановларга белгиланган объектларда “Дайвер” қурилмаларини ўрнатиш ишларни тезлаштириш ва интеграция қилиш ишларини назоратга олиш бўйича топшириқлар берилди.

Шунингдек, тадбир иштирокчилари тумандаги мелиоратив объектларида амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишдилар.
Қораўзак туманидаги “Қораўзак” хўжалиги ҳудудидаги “Муйтен” коллекторида “Қўнғирот махсус-пудрат” МЧЖ томонидан таъмирлаш-тиклаш ишлари амалга оширилмоқда. Тегишли даструр асоситда ушбу коллекторнинг 20 километрдан ортиқроқ қисмида таъмирланиши назарда тутилган. Ҳозирги кунда, 10,5 километр қисмида қазиш ишлари якунига етказилди.

Маълумот учун: Мазкур коллекторда қазиш ишлари якунига етказилгач, ҳудудда ер ости сувларининг ўртача сатҳи 1,2 метрдан 2 метргача пасайишига, кучли шўрланган 480 гектарга, ўрта шўрланган 322 гектарга, кам шўрланган майдонлар 158 га камайишига эришилади.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати