“ҚАРАБАЙЛИ”СУВ ТАҚСИМЛАШ ИНШООТИ ЎРГАНИЛДИ

     Қонликўл туманида “Суенли” ирригация тизими бошқармаси балансидаги магистрал каналларнинг гидротехник иншоотлари хавфсизлиги, техник ҳолати, хавфсизлик деклорациясидаги камчиликларни бартараф этиш юзасидан семинар ўтказилди.

     “Суенли” ирригация тизими бошқармасининг маъмурий биносида ўтказилган семинарда “Сувхўжаликназорати” инспекцияси Қорақолпоғистон Республикаси бўлими инспектори И.Асаматдинов  Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 30 авгусда қабул қилинган “Гидротехника иншоотларининг хафсизлиги тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳиятини тушинтирди. Шунингдек, гидроиншоотларда айни кунларда амалга оширадиган тадбирлар юзасидан вазифалар белгилаб олинди.

     Шундан сўнг “Сувхўжаликназорати” инспекцияси Қорақолпоғистон Республикаси бўлими, “Суенли” ИТБ, туман ирригация бўлими масъул ходимлари, махсус хизмат бўлимлари, каналларнинг участка  бошлиқлари билан биргаликда “Суенли” каналининг 360-пекети Шуманай туманидаги “Қарабайли” сув тақсимлаш иншоотида семинарнинг кўргазмали қисми давом қилди.

     Тадбир иштирокчилари гидроиншоотларни кўздан кечирдилар. Бу жараёнда  иншоотнинг хавфсиз ишлашини таъминлаши ўрганилди ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф қилиш, шунингдек, фавқулотда ҳолатларда авария захира материаллари мавжуд бўлиши зарурлиги бўйича масъулларга топшириқлар берилди.

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати