Беруний тумани: ХУСУСИЙ ШЕРИКЛАРГА ИНВЕСТИЦИЯ МАЖБУРИЯТИ ТУШУНТИРИЛМОҚДА

       Беруний туманидаги “НАПЭ-30” насос стансиясида сув хўжалиги соҳасида Давлат-хусусий шерикликни жорий этиш, хусусан насос станцияларни талабкор хусусий шерикларга битим орқали бериш ва уларнинг инвестиция мажбуриятларини бажариш масаласи юзасидан семинар ўтказилди.

       Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Беруний   насос станциялари ва энергетика бошқармаси масъул ходимлари ҳамда насос станциясини 10 йил муддатга хусусий-шерикликка олган “Навоий қайир” раҳбари ва бошқа фермер хўжаликлари вакиллари қатнашдилар. 

     Тадбир иштирокчилари давлат хусусий шериклик асосида олинган насос станциясига бориб, агрегатларнинг ишчи ҳолатини кўздан кечирдилар.

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг давлат хусусий-шерикчилик бўйича мутахассиси  Т.Қарлибаев ҳудудларда давлат-хусусий шерикликни жорий этиш, инвестиция мажбуриятларини бажариш бўйича йўл қўйилаётган хато-камчиликларга тўхталиб ўтди.

       “НАПЭ-30” насос стансияси “Навоий қайир” фермер хўжалиги томонидан 2021 йил 355 миллион сўм инвестиция киритиш шартлари билан давлат хусусий шерикликка берилганини, бугунги кунгача хусусий шерик томонидан 147 миллион сўмлик инвестиция мажбуряти бажаргани таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, “Навоий қайир” фермер хўжалигига инвестиция мажбуриятини бажариш бўйича кўрсатмалар берилди.

       Семинар давомида насос станцияси ходимлари ва фермер хўжаликлари вакиллари масъуллардан ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олди.

Қорақалпоғистон Республикаси

 Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати