15 октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари куни АЁЛЛАРГА ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ

Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармасида 15 октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари куни муносабати билан тадбир ўтказилди.

Тадбирда Бошқарма бошлиғи К.Сарибаев  сўзга чиқиб, ушбу тизимда  фаолият юритаётган барча хотин-қизларни “Халқаро қишлоқ аёллари куни” билан самимий қутлади. Уларга мустаҳкам соғлиқ, сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик келгуси фаолиятларида эса улкан зафарлар тилади.

     Тадбир давомида “Халқаро қишлоқ аёллари куни” муносабати билан бошқармада фаолият олиб бораётган барча хотин-қизлар  эсдалик совғалар билан тақдирландилар. Шундан сўнг, барча ходимлар байрам муносабати билан ёзилган дастурхонга таклиф этилиб, аёлларга эҳтиром кўрсатилди.

Қорақалпоғистон Республикаси

Cув хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати