Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида ташкил қилинган «Ички аудит гуруҳи» МАЪЛУМОТИ

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида ташкил қилинган  «Ички аудит гуруҳи» томонидан амалга оширилган ишларнинг 2023 йил 9 ойи якуни бўйича

МАЪЛУМОТ

      Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 22 февралдаги 03/11-213-сонли, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти Қорақалпоғистон Республикаси Давлат молиявий назорати бошқармасининг 2023 йил  27 февралдаги BV/14-03-05/1022-сонли хатига, вазирликнинг 2023 йил    27 февралдаги 24-сонли бўруғига асос, Тўрткул ва Беруний туманларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги ПҚ-144 сонли қарорининг ва Узбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 320-қарор ижроси бўйича Давлат бюджетидан субсидия маблағларининг мақсадли ажратилиши бўйича назорат тадбирлари ўтказилди.

Бунда Тўрткултуманибўйича ПҚ-144 қарорининг 38 баднигаасосан 26та фермердан 2та фермер хўжалигинингғалламайдонларидаиккинчийилсувтежовчитехнологияданфойдаланмаганлигиучун 61.1 млн.сўм, 2 та фермер хўжалигидақарорнинг 2-иловаси 3.1 жадвалидасифатлиликдаражасинибелгиловчикоэффициентларқўллаништартибибўйича     17 млн.сўмнотуғриҳисобланганлигианиқланди.

Бундан ташқари вазирликнинг 2023 йил 13 февраль санасидаги 15-сонли бўруғига асос 2020-2022 йилларда амалга оширилган давлат хусусий шериклик лойҳаларининг битим мажбуриятлардан келиб чиқиб, хусусий шериклик томонидан давлат бюджетидан ажратилган маблағларнинг максадли сарфланиши бўйича Тўрткул туманидаги “Нуруллаев Рейимбай” фермер хўжалигида назорат тадбири ўтказилди. Бунда бюджет тарафидан ажратилган маблағларнинг жами 124.6 млн.сўм маблағи мақсадсиз сарфланганлиги аниқланиб, Тўрткул тумани прокуратурасига назорат тадбирида йиғилган хужжатлар тақдим қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2023 йил   24март кунги 01/23-307-сонли хатига, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси 2023 йил 17 март кунги 91-хs-сонли   буйриғига, Қорақалпоғистон Республикаси Давлат молиявий назорати бошқармасининг 2023 йил 24-март кунги 62-сонли буйруғига, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги Вазирлигининг               2023-йил 24-март кунги  43-сонли буйриғига асоссан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 май кунги “2022 йилда кутилаётган сув танқислиги шароитида қишлоқ хўжалиги экинларини сув билан ишончили таъминлашга қаратилган кечиктириб булмайдиган чора-тадбирлари тўғрисида”ги 243-сонли қарори бўйича Қўнғирот, Амударё, Кегейли, Шуманай, Чимбой, Нукус, Қонликўл ирригация бўлимлари, Суенли, Каттагар Бўзатов, Кизкеткен Кегайли ИТБлари, Қоракалпоғистон ва Беруний насос станциялари ва энергетика бошқармаларида назорат тадбирлари ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлиги хизмати Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармасининг 2023 йил 13 сентябрь кунги 41/К1718-сонли хатига Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги давлат молиявий назорати инспекциясининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг 2023-йил 26 сентябрь кунги 217-сонли бўйруғига ва Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 27 сентябрьдаги 127-сонли буйруғига асосан Қунғирот туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 1 мартдаги ПҚ-144-сонли Қарори ва  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 23 февральдаги 95-сонли Қарорининг ижроси бўйича Давлат бюджетидан субсидия маблағларининг мақсадли ажратилиши бўйича ўрганиш ишлари ўтказилди.

Жами 377 гектар пахта майдонларида томчилатиб суғориш ишлари ўрганилиб, 2062.4 минг сўм маблағини бюджетга қайтариш бўйича далолатномалар расмийлаштирилиб, тегишли органларга топширилди.