Хўжайли туманидаги “Хакимжап” насос станциясида кластер ва фермер хўжаликлари вакиллари иштирокида насос станцияларини давлат хусусий шериклик асосида талабкорларга бериш, бу жараёнларда фермер хщжаликларининг инвестициявий мажбуриятлари юзасидан семинар ўтказилди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси масъул ходимлари ҳамда “Мидасиатех клустер” вакили ва ҳудуддаги фермер хўжаликлари вакиллари иштирок қилди.
Семинарда “Хакимжап” насос станцияси 2021 йил Сув хўжалиги вазирлиги билан тузилган битимга кўра “Мидасиатех клустер”га хусусий шериклик асосида берилгани таъкидланди. Мазкур насос станцияси хусусий шерикка 10 йил муддатга берилган бўлиб, 2023 йилгача 543 миллион сўм инвестиция киритиш белгиланган. Аммо, хусусий шерик томонидан бугунги кунгача инвестиция мажбуряти бажарилмаган ва бу борада сусткашликка йўл қўйилгани танқид қилинди.
Тадбирда иштирок қилган “Мидасиатех клустер” вакили Қ.Аташев насос станциясига инвестиция киритиш, яъни насос агрегатларини янгисига алмаштириш бўйича тегишли шартномалар имзоланганини ва тез кунларда бу борадаги ишларни ҳал қилишини маълум қилди.
Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг давлат хусусий-шерикчилик бўйича мутахассиси Т.Қарлибаев ҳудудлардаги насос станцияларини давлат-хусусий шериклик асосида фойдаланишга олган кластер ва фермер хўжаликларининг инвестиция мажбуриятларини бажаришни ортга сураётгани ва бу борада йўл қўйилаётган хато-камчиликларга тўхталиб ўтди.
Иштирокчилар насос станцияларини давлат хусусий-шериклик асосида олишлари ҳақида ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати