Қораўзак тумани: ГИДРОТЕХНИК ИНШООТЛАР ЎРГАНИЛДИ

       Қораўзак туманида “Қуванш-жарма” ирригация тизимлари бошқармасида “Қуваниш-жарма” канали ҳамда ундаги гидроиншоотларнинг хавфсизлиги, техник ҳолати, хавфсизлик декларацияси бўйича ўрганиш ҳамда камчиликларни бартараф қилиш масалалари муҳокама этилди.

       “Қуванш-жарма” ИТБ раҳбари Ҳ.Реимов, “Сувхўжаликназорати” инспекцияси Қорақолпоғистон Республикаси бошқармаси бош мутахассиси И.Асаматдинов ва Қараўзак тумани ирригация бўлими масъуллари иштирок қилган тадбирда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 30 августдаги “Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида”ги қонунининг мазмун моҳиятини тушунтирилди.

       Шунингдек, гидроиншоотларда таъмирлаш ишларини олиб борганда буюртмачи ва пудрат  ташкилотларнинг ГТИлари хавфсизлигини таъминлаш бўйича мажбуриятлари, сув истъемоли қоидаларига риоя қилиш, сувни ҳисобини юритиш борасидаги вазифалар кенг тушунтирилди. “Қуваниш-жарма” каналининг хавфсизлик декларациясини ишлаб чиқиш кераклиги ва хавфсизлигини таъминлаш, ўрганишларда аниқланган камчиликларни бартараф қилиш ҳамда фавқулотда ҳолатларда авария захира материаллари мавжуд бўлиши керакли бўйича топшириқлар берилди.

       Тадбир иштирокчилари “Қуваниш-жарма” ИТБ га қарашли сув тақсимлаш иншоотларини кўздан кечирди. Шу билан бирга уларнинг бирида “ГР-21” сув ўлчаш ускунаси орқали гидропостдан ўтаётган сувнинг миқдорини ўлчов ишлари олиб борилди. Шу тариқа сув миқдорларини ўлчаш бўйича амалий машғулотлар ўтказилди.

 Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати