Juzbaev Baxtiyar Erganievich

Б.Жузбаев 1966 йил Қорақалпоғистон Республикасининг Тахтакўпир туманида  туғилган.  1992 йил Москва гидромелиоратив институтини тамомлаган.

Маълумоти бўйича мутахассислиги муҳандис-гидротехник.
Меҳнат фаолиятини «Тахтакўпир» совхози ишчиси лавозимидан бошлаган   Бахтияр Жузбаев олий ўқув юртини битириб келгач, халқ хўжалигининг турли соҳаларида масъулиятли лавозимларда меҳнат қилди.

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш бўйича давлат қўмитасининг Республика сув ресурсларини муҳофаза қилиш инспекцияси мутахассиси, Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир тумани Ер муносабатлари ва кўчмас мулк кадастри хизмати бошлиғи, Қорақалпоғистон Республикаси Оролбўйи Республика бирлашмаси бош мутахассиси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича котибияти бош мутахассиси, Қорақалпоғистон Республикаси «Сувназорат» инспекцияси бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, шунингдек,  2022 йилнинг январь ойидан  бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. 2023 йилнинг 25 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири лавозимига тайинланди.