НАСОС СТАНЦИЯЛАРИНИ ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИК АСОСИДА БЕРИШ ТАРТИБИ ТУШУНТИРИЛДИ

Кегейли туманида “Шунак” насос стансиясида давлат-хусусий шерикликка берилган насос станцияларида инвестиция мажбуриятларини бажариш, насос агрегатларида куз-қиш таъмирлаш ишларини олиб бориш юзасидан семинар ўтказилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси мутахассислари ва “Сарибаев Турғанбай” фермер хўжалиги масъул вакили иштирок қилган семинарда ҳудудларда давлат-хусусий шерикликни жорий этиш, инвестиция мажбуриятларини бажариш бўйича йўл қўйилаётган хато-камчиликларни бартараф этиш, куз-қиш мавсуми давомида насос станцияларида бажарилиши лозим бўлган ишлар муҳокама этилди ҳамда вазифалар белгилаб олинди.

Келгусида насос стансияларини давлат-хусусий шериклик асосида ҳудудлардаги талабкор кластерлар ва фермер хўжаликларига бериш бўйича тавсиялар берилди ва бу борада томонларга қўйиладиган мажбуриятлар тушунтирилди.

Қорақалпоғистон Республикаси

 Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати