Амударё туманидаги “Жумуртов” насос станциясида давлат-хусусий шериклик асосида белгиланган мажбуриятларнинг ижроси ўрганилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси мутахассислари иштирок қилган тадбирда мазкур насос станцияси 2021 йилда “Умид Азимхўжа” фермер хўжалигига давлат-хусусий шериклик асосида берилгани ва 315 миллион сўм инвестиция киритиш мажбурияти фермер хўжалигига юклатилгани айтиб ўтилди.
Ўрганиш давомида ушбу фермер хўжалик томонидан инвестиция мажбуряти тўлиқ бажарилмагани, ҳозирги кунга қадар 52 милллион сўм инвестиция киритилгани танқидий муҳокама қилинди ва бу борада йўл қўйилаётган хато-камчиликларни бартараф этиш юзасидан топшириқлар берилди.
Фермер хўжалиги масъул вакили инвестиция мажбурятларини бажариш режалаштирилганини, келгуси йилда насос станциянинг узлуксиз ишлашини таъминлаш ва ишчи ходимлар дам олиш хоналарни реконструкция қилишини айтиб ўтди.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати