АМУДАРЁДА ИЧКИ КАНАЛЛАРНИ БЕТОНЛАШ БОШЛАНДИ

    Жорий йил 10 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев раислигида видеоконференцалоқа шаклида ўтказилган навбатдаги селектор йиғилишида соҳадаги бир қатор муҳим масалалар билан бирга ҳудудларда ички каналларни бетонлаштириш масаласи танқидий муҳокама этилди.

    Хусусан, Қорақалпоғистонда каналларни бетонлашнинг қанчалик муҳимлиги ва бу борада Ҳукуматимиз томонидан белгиланаётган вазифаларнинг ижросини таъминлаш юзасидан ҳудуддаги сув хўжалиги масъулларига алоҳида топшириқлар берилган эди.

    Амударё туманида селекторда белгиланга вазифаларнинг аҳамиятини ҳудуддаги кластер ва фермер хўжаликлари раҳбарига тушунтириш, туманда каналларни бетонлаш ишларини бошлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди.

    Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги вазири Б.Жузбаев,  Амударё тумани ҳокими С.Хожаметов, туман прокурори А.Рўзметов, қишлоқ ва сув хўжалиги масъуллари, кластер ва фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок қилган семинарда  2024 йилги ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури бўйича каналларни бетонлаштириш белгилангани ва сув танқислиги тобора ортиб бораётганда бу тадбирнинг аҳамияти масъуллар томонидан кенг тушунтирилди.

    Шу куни Амударё тумани ирригация бўлими ҳисобидаги “Манғит арна” хўжаликлараро каналидан сув олувчи “Гўжа ёп” ички хўжалик каналини бетонлаш ишлари бошланди. “Амударё ТЕХ” ХК МЧЖ пахтачилик кластери томонидан амалга оширилаётган ишлар натижасида “Гўжа ёп” каналининг 10 ме тр қисми бетонланди. Мазкур ички хўжалик каналининг умумий узунлиги 3 километрни ташкил қилиб, 3 та фермер хўжалиги ва 70 та аҳоли томорқа майдонлари жами 167 гектар майдонни сув билан таъминлашга хизмат қилади.

    Семинар масъуллар томонидан Қорақалпоғистондаги ички суғориш тармоқларининг деярли барчаси тупроқ ўзанли бўлганлиги сабабли, суғориш жараёнида сувнинг бир қисми буғланиш ва фильтрация ҳисобига йўқотилаётгани таъкидланди. Мавжуд сувлардан самарали фойдаланишни таъминлаш учун тумандаги бошқа фермер хўжаликлари ҳам юқорида келтирилган вазифалардан келиб чиқиб, ички канал ва ариқларини бетонлаш юзасидан топшириқлар берилди.

    Маълумот учун: Амударё туманидаги суғориладиган экин майдонларида сувдан оқилона фойдаланиш мақсадида 21,8 километр ички хўжалик каналларни бетонлаш режалаштирилган.

Ғ.Отажонов,

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги матбуот котиби