Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири томонидан 2022 йил 5 декабрда тасдиқланган режа кўрсаткичларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича ҳафталик графикда жума кунга белгиланган вазифалар таҳлил қилинди.

Тизим ташкиолотлари раҳбарлари, бош ҳисобчи ҳамда бошқа масъул ходимлари иштирок қилган йиғилиш аввалида Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари А.Ўразимбетов сўз олиб, айни кунларда сув хўжалиги соҳасида амалга ошириладиган тадбирлар, муҳокама этиладиган масалаларнинг аҳамиятига тўхталиб ўтди.
Муҳокамаларда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг ўринбосари Т.Мадиреймов шўр ювишга мавсумига пухта тайёргарлик кўриш, қазиб тозаланадиган каналлар, гидротехник иншоотларни таъмирлаш ва ушбу тадбирларга йўналтириладиган маблағларни бўйича ҳар бир ташкилот ҳисобчилари ва масъул ходимлари амалга оишриладиган кунлик режаларини ишлаб чиқишлари юзасидан топшириқлар берди.

Тадбирда вазирликнинг Молия-иқтисод ва хўжалик фаолияти шуъбаси бошлиғи-бош ҳисобчи Б.Примбетов ҳамда Автотранспорт ва механизмлардан фойдаланиш бўлими бошлиғи С.Сержановларларнинг бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш, электр энергиядан самарали фойдаланиш ва иқтисод қилиш, насос станцияларини таъмирлаш, ГТИ хавфсизлиги ва сув хўжалигини ривожлантириш жамғармасига маблағлар тушириш масалалари бўйича ахборотлари тингланди.

Таъкидланганидек, вазирлик тасарруфидаги буджет ташкилотлари тегишли тадбирларни амалга ошириш назарда тутилган эксплуатация харажатлари учун 2024 йилга ажратилган маблағларни мақсадли ишлатилиши бўйича барча даражадаги раҳбар ва мутахассисларнинг шахсий масъулияти ва жавобгарлигини кучайтириш белгиланган. Шу билан бирга насос станциялари ва энергетика бошқармаларида биринчи чорак учун ажратилган электр энергиясидан самарали фойдаланиш ва иқтисод қилиш тадбирлари ижроси, туманларга “Ақлли сув” қурилмаларини ўрнатиш вазифалари ҳам таҳлил этилди.

Йиғилишда тизим ташкилотлари балансидаги бўш турган бино ва иншоотларни Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази билан шартнома асосида ижарага бериш, машина ва механизмлардан самарали фойдаланиш мақсадида белгиланган тартибда шартнома асосида пудратчи ташкилотларга бериб, ташкилотнинг ривожлантириш жамғармасига маблағ тушириш, ишчи-ходимларни қўшимча рағбатлантириш масалалари ҳам кенг муҳокама этилди.
Шунингдек, айрим тизим ташкилотлари раҳбарларининг муаммоли масалалари юзасидан таклифлари тингланиб, мазкур масалалар масъуллар билан биргаликда ҳал қилишга келишиб олинди.
Ғ.Отажонов,
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги матбуот котиби