ДХШ масаласи: МАСЪУЛЛАР ВА ФЕРМЕРЛАР УЧРАШДИ

       Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири томонидан 2022 йил 5 декабрда тасдиқланган ҳафталик графикда бугун – соҳага рақамли технологияларни жорий қилиш ва сув хўжалиги объектларини давлат-хусусий шерикликка бериш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва келгуси режалар таҳлил қилиниши белгиланган.

       Шунга кўра бугун сув Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида ўтган йилларда насос станцияларини давлат хусусий шерикликка олган фермер хўжалиги раҳбарлари билан Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Насосстанциялари ва энергетика бошқармаси масъуллари учрашиб, амалга ошириладиган вазифаларни кенг муҳокама қилдилар.

       Ушрашувда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари А.Уразимбетов давлат хусусий  шериклик асосида ҳудудлардаги насос станциялари олган фермерларнинг инвестициявий мажбуриятларини бажариш, энергия тежамкор технологияларни жорий қилган ҳолда иқтисод қилиш, ҳозирги кунда шўр ювиш ва суғориш даврига насос агрегатларини тайёрлаш борасидаги вазифаларга тўхталиб ўтди.

       Ўз навбатида фермерлар ҳам давлат хусусий шериклик асосида олган насос станцияларини тасарруф қилишда юзага келаётган муаммолар ва жорий йилда сув етказиш бўйича киритилаётган ўзгаришлар бўйича масъулларга саволлар билан юзландилар.

       -Биз ҳам давлат хусусусий шериклик асосида фермерларга яратилаётган имкониятлардан фойдаланиб, 2023 йилда  “Холимбек -1” насос станциясини хусусий шерикликка олдик, – дейди  Амударё туманидаги “Амирхан”  фермер хўжалиги раҳбари Отахон Қурбаниязов. – Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг  жорий йил 5 январдаги “Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан сувни ҳисобини юритиш бўйича янги тизим жорий қилинмоқда. Хусусан, қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ва балиқларни етиштириш (ўстириш) учун фойдаланиладиган сув ҳажми, шу жумладан деҳқон хўжаликлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга эга бўлган жисмоний шахслар учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун 1 куб метр сув учун 100 сўм  сув солиғи белгиланди. Эндиликда, биз каби хусусий шерикликка олган фермерлар билан аҳоли орасида келишмовчиликларнинг олдини олиш бўйича сувнинг ҳисобини тўғри юритиш тизими яратилиши кераклиги бўйича таклифларимизни билдирдик.

 

       Шунингдек, учрашувда айрим фермерларларнинг қарздорлик ҳолатлари бўлгани боис энергия ҳамда ходимларнинг ойлик маошлари учун бюджет томонидан йўналтирилган маблағларни фермер хўжалигининг асосий ҳисоб рақамига ўтказишда муаммолар юзага келмоқда. Бу борадаги камчиликларни бартараф қилиш мақсадида давлат хусусий шериклик асосида насос станцияларини олган фермерларга энергия ва ходимларнинг ойлик маошларини ўз вақтида тўлаб боришлари учун алоҳида махсус ҳисоб рақамларини очиш таклифи илгари сурилди.

       Сув хўжалиги вазирлиги масъуллари ҳамда фермерлар билан биргаликда учрашувда илгари сурилган таклифлар ҳамда белгиланган вазифалар кенг муҳокама этилиб, масалаларни ижобий ҳал қилишга келишиб олинди.

Ғ.Отажонов,

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги матбуот котиби