Амударё туманидаги “Манғит-арна” канали 1920 йилда фойдаланишга топширилган. Каналнинг умумий узунлиги 38,8 километр бўлиб, лойиҳавий сув ўтказувчанлик қобилияти секундига 25,0 метр кубни ташкил қилган. Ушбу каналнинг Манғит шаҳрини кесиб ўтувчи 4,8 километр қисми секундига 7,0 метр кубни ташкил қилади.

Ўтган йиллар каналнинг ушбу қисми ўзан бўйлаб лойқа билан кўмилиб қолган, айрим қирғоқлари емирилган. Каналнинг сув ўтказиш қобилияти эса, секундига 2,5 метр кубга тушиб қолган эди. Ҳукуматимизни тегишли қарор ва дастурлари асосида айни вақтда “Манғит-арна” каналида реконструкция ишлари амалга оширилмоқда.
Бугун Сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланган ҳафталик режа графикда белгиланган вазифалар доирасида сув хўжалиги объектларида қурилиш ва реконструкция ишларини муҳокама этиш ҳамда келгуси вазифаларни белгилаб олиш юзасидан Амударё туманидаги «Манғит-арна» каналини реконструкция қилиш ишлари ўрганилди.

Тадбир давомида «Қорақалпоғистонсувқурилишинвест» давлат муассасаси масъуллари томонидан пудратчи ташкилот “Сувомборқурилиш” МЧЖ маъсули ва ишчи ходимларига каналини қазиб тозалаш ва бетонлашга тайёрлаш борасида кўрсатмалар берилди. Хусусан, Канални бетонлаш ишларини сифатли ва барча ишлар лойиҳада кўрсатилган талаблар асосида амалга оширилиши учун тажрибали мутахассислар ва барча зарур техника ва асбоб-ускуналарни ушбу объектга жалб қилиш бўйича вазифалар топширилди.
Таъкидланганидек, мазкур каналнинг рекнструкция ишлари якунига етказилгач туманнинг Ўзбекистон, Зарбдор, Хитой, Намуна, Манғит, А.Темур хўжаликларидаги қишлоқ хўжалиги эканларига ҳамда Манғит шаҳрини ичимлик сув таъминоти яхшиланади. Айни вақтда каналда бетонлаш ишларини давом қилдириш билан бирга аҳолига ичимлик сувни ҳам узликсиз етказиш чоралари кўрилган. Бунинг учун алоҳида қувирлар тортилиб, каналнинг бетонланаётган қисмидан сув олиб ўтилмоқда.
Маълумот учун: Ҳозирги кунгача мазкур каналнинг 1,4 километр қисмида бетонлаш ва икки километрга яқин қисмида тупроқ яъни, канални қазиш ва бетонлашга тайёрлаш ишлари олиб борилган. Объектда жами 11 дона махсус техникалар ҳамда 20 нафардан ортиқ ишчи-ходимлар иш олиб бормоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати