Беруний тумани: Сув ва электр энергиядан самарали фойдаланиш тушунтирилди

    Беруний   насос станциялари ва энергетика бошқармаси масъул ходимлари иштирокида Беруний туманидаги “ПНС-7,5 №17” насос станциясида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 5 декабрдаги жойларда муҳокама қилинадиган масалалар ва режа кўрсаткичларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича ҳафталик график асосида семинар ўтказилди.

          Семинарда Беруний насос станциялари ва энергетика бошқармаси бошлиғининг ўринбосари  М.Юсупбаев кун тартибидаги масалалар ҳамда мазкур насос станцияси доирасида амалга ошириладиган тадбирлар бўйича тушунтириш берди.

     Маълумот берилганидек, “ПНС-7,5 №17” насос станцияси 1966 йилда фойдаланишга топширилган бўлиб, Беруний ОФЙ ҳудудининг  300 гектардан ортиқроқ фермер хўжаликлари ҳамда аҳоли томорқаларига Амударёдан сув етказувчи насос станцияси ҳисобланади. Мазкур насос станциясига 2024 йил шўр ювиш ишларида 1380 минг м3 чекланган сув лимити ҳамда йил давомидаги эксплуататсияси учун 446.0 минг кВт элктр энергия лимити ажратилган.

     Семинар давомида ходимларга ушбу мақсадли режаларни ўз вақтида бажарилиши сув ва электр энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш  муҳимлиги тушунтирилди.

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати