Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари А.Уразимбетов вазирлик раҳбарияти номидан тадбирда жам бўлган аёлларни ва улар тимсолида бутун сув хўжалигида фаолият кўрсатиб келаётган хотин-қизларни баҳор, янгиланиш ва гўзаллик байрами билан табриклади.
Шунингдек, тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг ўринбосари Т. Мадиреймов, вазирликнинг касаба уюшмаси раиси С.Сержановлар сўз олиб, сўнгги вақтларда мамлакатимизда аёлларни улуғлаш, уларга ҳурмат эътибор қаратиш давлат сиёсати даражасига кўтарилгани, шу жумладан, сув хўжалиги тизимида фаолият юритаётган хотин-қизлар га ҳам эътибор ортаётганини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

Ушбу байрам арафасида Ҳурматли Президентимизнинг тегишли фармонига кўра, вазирлик тизимидаги “Қуўаниш жарма” ирригация тизими бошқармаси муҳандис-гидротехниги Аймуратова Лиза Айтмуратовнанинг “Дўстлик” ордени билан мукофотлангини, қорақалпоғистонлик сувчи аёлларга байрамга муносиб совға бўлгани эътироф қилинди. Шу билан бирга вазирликнинг Фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш бўйича етакчи мутахассиси Гулхатша Каллиеванинг сув хўжалиги соҳасини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси юқори баҳоланиб, Қорақалпоғистон Республикаси Ҳукумати томонидан “Фахрий ёрлиқ” билан тақдирланаётгани ҳам таъкидлаб ўтилди.
Тадбирда вазирлик аппаратида ишловчи аёлларга гуллар совға қилиниб, пул мукофотлари берилди. Шунингдек, байрам дастурхонига таклиф этилди. Бу каби тадбирлар ҳудудлардаги сув хўжалиги ташкилотларида ҳам ташкил қилинмоқда.
Фурсатдан фойдаланиб, жамики онахонлар, опа-сингилларимизни, сув хўжалиги тизимида фидокорона меҳнат қилаётган барча аёлларни 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги номидан табриклаймиз!
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати