Амударё тумани: ШЎР ЮВИШ МАВСУМИДА НАСОС АГРЕГАТЛАРИ УЗЛУКСИЗ ИШЛАШИ ЗАРУР

     Амударё туманидаги “Ерлан атау” насос станциясида электр энергиясидан самарали фойдаланиш, иқтисод қилиш ва насос агрегатларини таъмирлаб суғориш мавсумига тайёрлаш масалаларини муҳокама этиш бўйича амалий семинар  ўтказилди.

     Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг бош мутахассиси О.Палуанов, Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси  масъуллари ҳамда бошқарманинг “Манғит-Назархан” бўлимида жойлашган насос станциялари бошлиқлари ва ишчи-ходимлари иштирок этган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 5 декабрдаги ҳафталик графикда насос станциялари масъуллари иштирокида муҳокама этиладиган маалаларнинг мазмун-моҳити кенг тушунтирилди. Айни кунларда давом қилаётган шўр ювиш мавсумида насос агрегатлари узлуксиз ишлаши зарурлиги тушунтирилиб, бу бўйича долзарб вазифалар белгилаб олинди.

     Семинарда Бошқарманинг ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи С.Утемуратов  жорий мавсумда насос станцияларни таъмирлаш борасида Амударё туманида жойлашган 13 та насос агрегатлари таъмирлаш режалаштирилиб, уларнинг барчаси таъмирланганини айтиб ўтди. Шунингдек, “Манғит-Назархан” бўлимидаги барча  насос станциялар атрофларида ёрдамчи хўжаликларни ташкил этиш ҳамда чорва моллари, паррандалар боқиш ва мавжуд ер майдонларидан самарли фойдаланиб қишлоқ хўжалиги экинларини экишни йўлга қўйиш бўйича топшириқлар берилди.

     Тадбир доирасида иштирокчилар мазкур насос станцияси атрофига дарахт кўчатларини экишди. Шунингдек, ҳудуддаги насос станцияларига чиқарилаётган сув миқдори ва электр энергия сарфини онлайн ҳисобга олувчи қурилмалар кўздан кечирилди ҳамда ишчи-ходимларга ушбу ускуналарнинг афзалликлари тушунтирилди.

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати