Тўрткўл туманининг “Оқбошли” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги “СНПЕ-500/10 №4/5” насос станциясида Сув хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 5 декабрдаги жойларда муҳокама қилинадиган масалалар ва режа кўрсаткичларининг бажарилишини таъминлаш бўйича хафталик графигидаги масалалар муҳокама этилди.

Амалий семинар тадбирда Беруний насос станциялари ва энергетика бошқармаси бошлиғининг ўринбосри М.Юсупбаев айни шўр ювиш мавсумида насос станцияларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш ва бошқа долзарб масалаларга тўхталиб ўтди.

Таъкидланганидек, мазкур насос станциясига 2024 йил шўр ювуш ишларига 3440 минг м3 чекланган сув, ҳамда йил давомидаги эксплуататсияси учун 138.0 минг кВт элктр энергия лимити ажратилган. Семинар давомида ажратилган электр энергияси ва сув лимитларидан мақсадли фойдаланиш бўйича тавсиялар ва бу борада амалга ошириладиган вазифалар юзасидан топшириқлар берилди.
Шунингдек, насос станцияси атрофларини ободонлаштириш ҳамда ҳимоя зоналарига “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт кўчатларини экиш бўйича ҳашар ҳам ўтказилди. Тушликда ош дамланиб, ҳашарчиларга иссиқ овқат берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати