Сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланган ҳафталик режа графикда белгиланган вазифалар доирасида сув хўжалиги объектларида қурилиш ва реконструкция ишларини муҳокама этиш ҳамда келгуси вазифаларни белгилаб олиш мақсадида бугун Тўрткўл туманидаги “Янбаш” каналини реконструкция қилиш ишлари ўрганилди.

Мазкур канал 1985 йилда қурилиб фойдаланишга топширилган бўлиб, умумий узунлиги 43,5 километрни сув ўтказувчанлик қобилияти секундига 52,0 метр кубни ташкил этар эди. Лекин кейинги пайтларда каналниниг тубини лойқа босган, қирғоқларининг айрим жойлари емирилган, сув ўтказиш қобиляти секундига 13 метр кубгача тушиб қолган.
Ҳозирги кунда Ҳукуматимизнинг тегишли қарор ва дастурлари асосида Тўрткўл туманидаги “Янбаш” каналини 384 пикетигача реконструкция қилиш ишлари амалга оширилмоқда.

“Янбаш” каналининг 38,4 километрига реконструкция ишлари бажарилгандан кейин, каналнинг сув ўтказиш қобилияти секундига 25-30 метр кубга кўтарилади. Каналнинг фойдали иш коэфициенти 0,6 дан 0,9 га етказилиб, сувнинг тезлиги ошади. Натижада 220 та фермер хўжаликларининг жами 18950 гектар майдоннинг сув таъминоти яхшиланади. 501 гектар ер майдони қайта фойдаланишга киритилиши натижасида 51 та иш ўрни яратилиб, аҳоли иш билан таъминланади ҳамда қишлоқ хўжалигида экиладиган экинларнинг ҳосилдорлиги ошишига замин яратилади.
Бугунги ўрганиш давомида «Қорақалпоғистонсувқурилишинвест» давлат муассасаси масъуллари томонидан пудратчи ташкилот “Бунёдкор Жанубий СҚБ” МЧЖ маъсули ва ишчи ходимларига тегишли топшириқлар берилди.

Маълумот берилишича “Янбаш” каналининг жами 38,4 километр қисмида реконструкция қилиш белгиланиб, шундан 2020-2023 йиллар давомида 25,4 километр қисмида реконструкция ишлари олиб борилган.
Жорий йилда 13,0 километр қисмида реконструкция қилиш режалаштирилган болиб, бугунги кунгача 11,8 километр қисмида тупроқ ишлари ҳамда 830 метр қисмида бетон ишлари бажарилган.
Айни вақтда мазкур объектда жами 10 дона махсус техникалар ҳамда 40 нафар ишчи-ходимлар иш олиб бормоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати