Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси томонидан Хўжайли туманида жойлашган “Тасжап” насос станциясида семинар ўтказилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг бош мутахассиси О.Палуанов, Бошқарма бошлиғи К.Сарибаев ҳамда бошқарманинг Хўжайли-Тахиатош бўлимида жойлашган насос станциялари бошлиқлари иштирок қилган семинарда электр энергиясидан самарали фойдаланиш ва иқтисод қилиш ва насос агрегатларини суғориш мавсумига тайёрлаш ва баҳорги ободонлаштириш, кўчат экиш масалалари муҳокама этилди.

Семинарда Бошқарманинг бўлим бошлиғи С.Утемуратов жорий мавсумда насос станцияларни таъмирлаш борасида Хўжайли туманидаги барча насос агрегатлар тўлиқ таъмирланганини айтиб ўтди.
Тадбирда Хўжайли-Тахиатош бўлимидаги барча насос станциялар атрофларида ёрдамчи хўжаликларни ташкил этиш ҳамда чорва моллари, паррандалар ва қуёнларни боқиш ва мавжуд ер майдонларидан самарли фойдаланиб бўйича топшириқлар берилди.
Тадбир иштирокчилари насос станциясида амалга оширилган ишлар, хусусан, электр тежамкор ускуналар ўрнатилиши, таъмирлаш ва бўёқ ишларини кўздан кечирдилар. шунингдек, семинар доирасида “Тасжап” насос станцияси атрофига мевали, манзарали дарахт кўчатларини экилди.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати