Жорий йилнинг 29 март куни Президентимиз раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Яшил макон” лойиҳаси доирасидаги галдаги вазифалар, янги ташаббуслар муҳокама қилинган эди. Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, Сув хўжалиги вазирлиги тизимида кўчат экиш бўйича “Долзарб – 10 кунлик” эълон қилинди.

Қорақалпоғистонлик сувчилар “Долзарб -10 кунлик” тадбири доирасида каналларнинг соҳил бўйлари ва бошқа сув хўжалиги объектларининг ҳимоя зоналарига мевали ва манзарали дахт кўчатларини экишга киришганлар. Бу борада кўргазмали тадбирлар ҳам ташкил қилиниб, кўчат экиш тадбирини кенг миқёсда амалга ошириш чоралари кўрилмоқда.
Хўжайли тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси маъмурий биноси олдида ташкил қилинган ана шундай тадбирда, туман ҳокими Ж.Ермашев ва сув хўжалиги масъуллари “Яшил макон” лойиҳасининг аҳамияти ва сув хўжалиги тизимидаги “Долзарб – 10 кунлик” тадбири доирасида кўчат экиладиган ҳудудлар бўйича масъулларга топшириқлар берилди.
Тадбир иштирокчилари томонидан туман сувчиларининг маъмурий биноси олдида тайёрланган майдонга 200 дан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ва гуллар экилди.
Айни кунларда Қорақалпоғистондаги барча сув хўжалиги ташкилотлари “Яшил макон” лойиҳаси доирасидаги кўчат экиш ишларида фаол иштирок қилмоқда. Тадбир доирасида жами 151 минг дона дарахт кўчатларини экиш режалаштирилган. Бугунги кунга қадар мавсум бошидан 15 мингдан ортиқ дарахт кўчатлари экилган.

Экилган кўчатларнинг парваришлаш, суғориш ва усиб ривожланишини таъминлаш чоралари ҳам кўрилмоқда. Экилган дархт кўчатларининг “Яшил макон” эко платформасига киритилиб борилиши ҳам бу борадаги самарали тадбирлардан саналади. Ҳозирги кунгача қорақалпоғистонлик сувчилар томонидан экилган дарахт кўчатларининг 4,3 минг донаси мазкур платформага киритилган бўлса, бу борадаги изчил давом қилаётир ва кунлик назоратга олинган.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати