Коррупцияга ўрин йўқ!

    Коррупция жаҳон миқёсидаги долзарб муаммолардан бири бўлиб, ҳар қандай давлат ривожига жиддий путур етказадиган ва жамиятни турли йўллар билан исканжага оладиган дахшатли иллатдир. Шу сабабли ҳам қайси бир тармоқ ва соҳа бўлмасин, уни коррупция хатаридан ҳоли қилиш ишлари олиб борилмоқда. 

    Хусусан, “Сувхўжаликназорат” инспекцияси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан фермер, дехқон хўжаликлари, кластер корхоналари ва бошқа тадбиркорлик субъектлари учун сув хўжалиги соҳасидаги қонун ҳужжатлари ва уларга қаратилган ўзгаришларни тушунтириш мақсадида тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Олиб борилаётган суҳбатлар белгиланган режа – жадвал асосида ташкил этилмоқда.

    Бундан ташқари, соҳани юқори юқори малакали ходимлар билан таминлаш, уларнинг ҳужжат ва малъумотларини олиш, малакасини ошириш ва кадрлар захирасини шакиллантириш ҳамда улар билан ишлаш, бошқариш ва назорат қилиш инспекциясига юклатилган вазифа ва функциялардан бири ҳисобланади. Бу жараённи назоратга олиш тизимини соддалаштириш мақсадада “Ишга қабул қилиш, ходимларни бошқа лавозимга ўтказишда танлов асосида саралаб олиш тўғрисида”ги тартиби қабул қилинган бўлиб, барча жараёнлар очиқ, ошкора ва шаффоф  танлов асосида ўтказилмоқда.

    Шу ўринда қайд этиш керакки, халқимиз коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлмас ва таъсирчан жамоатчилик назоратини ўрнатмас экан, бу йўналишдаги мавжуд муаммоларнинг илдизини қуритиш бироз мушкул бўлади. Бу иллат оиламиз тинчлигига, жамиятимиз тарққиётига раҳна солишини ёддан чиқармайлик.

К.Алланазаров,

“Сувхўжаликназорат” инспектсиясининг

Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи.