Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё туманидаги «Амат Тўраев» фермер хўжалиги дала майдонида Президентимизнинг жорий йил 5 январдаги 5-сон қарорининг мазмун-моҳиятини тушунтириш, сув тежовчи технологияларни жорий қилиш бўйича кредитлашнинг янги онлайн “Suvkredit.uz” платформаси тўғрисида фермерларга ахборот бериш бўйича семинар ўтказилди.

Кўргазмали семинарда Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирининг ўринбосари Р.Қаршиев, Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари А.Уразимбетов иштирок қилиб, ҳудуддаги сувчилар ҳамда фермер хўжалиги раҳбарларига сув ресурсларидан самарали фойдаланишнинг зурурати ва аҳамиятини кенг тушунтириб, бу борадаги вазифалар ижросини таъминлаш бўйича топшириқлар беришди.

Таъкидланганидек, Президентимизнинг “Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги қарорида қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сувни тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш давлат томонидан бир қатор имтиёз ва имкониятлар яратилган. Жумладан, Қарорга мувофиқ онлайн кредит ажратиш имконини берувчи “Suvkredit.uz” электрон тизими ҳамда барча босқичларда онлайн кузатиб бориш имконияти яратилган
“Agro-subsidiya” ЯАT бўйича атрофлича маълумотлар берилди.

Семинар доирасида Сув хўжалиги вазирлиги масъуллари Амударё туманида томчилатиб суғориш технологияси жорий қилинадиган пахта майдонлари учун ҳовуз қазиш ва бошқа қуриш, монтажлаш ишлари, ғалла майдонларида ёмғирлатиб суғориш технологияларидан фойдаланиш ҳолатларини ўрганишди.
Ўрганиш давомида аниқланган камчиликларни танқидий муҳокама этилди. Бу борда Амударё тумани “Сув етказиб бериш хизмати” ДМ директори в.б. Шукурло Юсуповга ҳамда қурувчи ташкилотнинг масул вакилларига камчиликларни тез орада бартараф қилиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати